Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Boston Consulting Group” компанияси катта ҳамкори Владислав Бутенко билан учрашди

13.02.2020 14:21

ТОШКЕНТ, 13 февраль. /«Дунё» АА/. Тошкент шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган учрашувда компания директори ?горь Алексеев ва лойиҳа раҳбари Алексей Беляков ҳам иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Тошкент шаҳар ҳокимлиги манбасига асосланиб.

Мулоқот чоғида туризмни ривожлантириш, шаҳар инвестиция жозибадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга доир масалалар кўриб чиқилди.

Владислав Бутенко ушбу йўналишларда Тошкент билан ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.

Маълумот ўрнида, “Boston Consulting Group” (BCG) бошқарув консалтинги бўйича халқаро компания бўлиб, кучли учталикда қайд этилади. Компания айни вақтда юртимиздаги вазирликлар ва идоралар учун қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Ўз навбатида, BCG компанияси Тошкент иқтисодий имкониятлари ва инвестиция салоҳиятини ҳам ўрганиб чиққан. Бўлажак лойиҳаларни айни ўрганишлар асосида тайёрлаш режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net