Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори билан учрашув

18.02.2020 17:39

ЖЕНЕВА, 18 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий вакили Улуғбек Лапасов Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) Бош директори Роберто Азаведо билан учрашди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Р.Азаведога Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов номидан Тошкент халқаро инвестиция форуми ва хорижий инвесторлар Кенгаши мажлисига таклифнома тақдим этилди.

Суҳбатдошга Тошкент халқаро инвестиция форумининг мақсадлари ва дастури, шунингдек, ташқи савдони либераллаштириш борасидаги кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар ва чора-тадбирлар самараси халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланаётгани ҳақида маълумот берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасидаги ўзаро ҳамкорлик кун тартибидаги масалалар, жумладан, мамлакатимизнинг мазкур ташкилотга аъзо бўлиши бўйича ?шчи гуруҳининг Женевада ўтадиган 4-йиғилишига тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ЖСТ билан ҳамкорлик қилиш ва бу йил ?шчи гуруҳининг юқорида қайд этилган йиғилишини ўтказиш бўйича алоҳида кўрсатмалар белгилангани қайд этилди.

Р.Азаведо Ўзбекистонда давом этаётган либераллаштириш жараёнлари ва иқтисодий янгиланишларни юқори баҳолади. Мамлакатимизнинг ЖСТ аъзо бўлиш жараёнида зарур ҳужжатларни тайёрлаш, ўзбекистонлик экспертлар ва мутахассисларнинг тематик семинар ва курсларда иштирокини кенгайтириш, шунингдек томонларнинг келишувига биноан ?шчи гуруҳ мажлисларини ўтказиш орқали зарурий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини изҳор этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net