Жаҳон божхона ташкилоти Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр

10.02.2020 13:38

БРЮССЕЛ, 10 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг ривожланиш йўли ва мамлакатни модернизация қилиш борасида эришилаётган ютуқлар халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмоқда. Буни давлатимиз раҳбарининг миллий парламентга йўллаган Мурожаатномасига халқаро экспертлар томонидан билдирилаётган ижобий муносабатлар ҳам тасдиқлайди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.

Кунио М?КУР?Я, Жаҳон божхона ташкилоти  бош котиби:

– Республикани янада ривожлантириш бўйича тасдиқланган стратегик режалар Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган халқаро ҳамкорлик  алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Мамлакатингизда 2020 йилнинг ?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилиниши Жаҳон божхона ташкилотининг стратегик  ташаббусларига тўла мос келади. Ўзбекистоннинг халқаро транспорт ва савдони қўллаб-қувватлаш борасидаги ташаббуслари минтақа тараққиётига қўшилган муносиб ҳиссадир.

Ташкилот Ўзбекистон билан божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш ва модернизация қилиш бўйича ҳамкорликка тайёр. Биз божхона ходимларининг билим ва тажрибасини ошириш орқали соҳани халқаро даражада ривожлантиришга кўмаклашиш истагидамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net