Жаҳон божхона ташкилоти делегацияси учрашувлари

13.02.2020 14:20

ТОШКЕНТ, 13 февраль. /«Дунё» АА/. Жаҳон божхона ташкилотининг Мария Ортиз Боливар, Луис Монтагно Фернандес ва Aҳмед Нияз каби экспертларидан иборат делегация 3-12 февраль кунлари Тошкентда бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири, Давлат божхона қўмитаси манбасига таяниб. 

Делегация сафари Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси ижроси доирасида ташкил этилди. Халқаро экспертлар Давлат божхона қўмитаси, вазирлик ва идоралар вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси божхона ишини ташкил этишдаги янгиликлар ҳақида маълумот берилди, миллий қонунчиликнинг Жаҳон савдо ташкилоти Савдо ишини осонлаштириш тўғрисидаги келишувига мувофиқлиги ўрганилди.

Делегация аъзолари, шунингдек, Тошкент шаҳар Божхона бошқармасининг "Чуқурсой", "Арк Булоқ" ва "Бош почтамт" постларида бўлиб, улар иши билан танишди.

Маълумот ўрнида, Жаҳон божхона ташкилоти Швейцария иқтисодий ишлар Давлат котибияти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси божхона маъмуриятини ўрганиш бўйича Глобал савдони ривожлантириш дастурини амалга оширмоқда.

Ушбу дастур фойда олувчи мамлакатларнинг ташкилий ва техник имкониятларини кучайтириш, амалиётда савдони ривожлантиришнинг халқаро стандартлари ва илғор тажрибаларни қўллашга қаратилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net