Жаҳон банки Ўзбекистонда муҳим ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни қўллаб-қувватлашни давом эттиради

19.01.2021 10:52

ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон молия вазири Тимур ?шметов Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Лилия Бурунчук, Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли ва бош иқтисодчиси Винаяк Нагараж билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Молия вазирлиги манбасига кўра, учрашувда ҳукуматнинг 2021 йилга мўлжалланган иқтисодий ривожланиш соҳасидаги режалари, жумладан, хусусий секторни янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, хусусий инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, давлат томонидан молиялаштирилган лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи кўриб чиқилди.

 2022-2026 йилларда мамлакатимиз ва Жаҳон банки ўртасида ишлаб чиқилаётган ҳамкорлик дастури доирасида ушбу соҳаларда ҳукуматга кўмаклашиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Жаҳон банкининг агросаноат соҳасини модернизация қилиш, давлат корхоналари ва банкларини хусусийлаштириш, шунингдек, телекоммуникация соҳасини ривожлантиришга кўмак бериш нияти яна бир бор тасдиқланди.

Мулоқот давомида иштирокчилар коронавирус пандемиясининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини юмшатиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўрилган чора-тадбирлар  қайд этди. Шунингдек, пандиямия билан боғлиқ қийин вазият бўлишига қарамасдан, қишлоқ хўжалиги, давлат корхоналарини бошқариш, банк сектори ва бошқа устувор соҳаларда ислоҳотларни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Учрашув якунида Жаҳон банки вакиллари Ўзбекистонда муҳим ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни амалга оширишда ҳукуматга молиявий ва техник ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net