Жаҳон банки минтақавий электр энергияси бозорини яратиш ҳамда Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамко

17.06.2022 15:52

ТОШКЕНТ, 17 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Бобур Абдиназаров Марказий Осиё бўйича мамлакат дастури координатори Саша Жумена бошчилигидаги Жаҳон банки вакиллари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳукумат портали маълумотига кўра, учрашувда, шунингдек, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли ва Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги портфелини мониторинг қилиш бўйича бош мутахассиси Рахимжан Ассангазиев иштирок этди.

Мулоқот чоғида асосий мавзу - минтақавий электр энергияси бозорини яратиш ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар бугунги кунда энергетика соҳасида амалга оширилаётган ишлар, келгуси йиллар учун кутилаётган натижалар ва режалар, шунингдек, давлат-хусусий шериклик орқали энергетика соҳасини ривожлантиришнинг мумкин бўлган йўлларини муҳокама қилдилар.

Жаҳон банки вакиллари техник ва молиявий қўллаб-қувватлаш орқали лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net