Жаҳон банки билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

07.02.2020 15:17

ТОШКЕНТ, 7 февраль, /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон ?миновнинг Жаҳон банки молия бошқаруви бўйича етакчи иқтисодчиси Арман Ватян бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.

Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва бу жараёнда Жаҳон банки билан олиб борилаётган ҳамкорлик хусусида сўз юритилди.

Жаҳон банкининг «?нституционал салоҳиятни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш жараёнини расман бошлаш мақсадида ташкил этилган мазкур учрашувда Ўзбекистонда ислоҳотлар натижасида Сенатнинг ўрни юксалиб, унинг аҳоли турмуш фаровонлигини  оширишдаги масъулияти ошгани таъкидлаб ўтилди. Бу эса, Жаҳон банки лойиҳаси мақсади ва мазмуни билан ҳамоҳанг экани қайд этилди.

Нуфузли халқаро молия муассасаси кўмагида рўёбга чиқарилаётган ушбу лойиҳа иқтисодий ислоҳотлар, хусусан давлат молиясини бошқариш, бюджетнома тайёрлаш, ғазначилик фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилиши эътироф этилди. Шунингдек, унинг доирасида молиявий ҳисоботлар тизимини ва ички давлат назорати механизмларини халқаро стандартларга мослаштириш, давлат корхоналарини ислоҳ қилиш каби йўналишларда ҳам амалий натижаларга эришилиши айтиб ўтилди.

Томонлар лойиҳа доирасида давлат бюджетини бошқариш, натижага йўналтирилган бюджет ишлаб чиқиш каби йўналишларда қатор вазирликларда тадқиқот ўтказиш бўйича услубий қўлланмалар тайёрлаш, Молия вазирлиги фаолиятини илғор тажриба асосида такомиллаштириш орқали интеграциялашган ахборот тизимини яратиш каби ҳамкорлик йўналишидаги масалаларни ҳам муҳокама қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net