?ТСВда Европа ?ттифоқи делегацияси раҳбари билан музокаралар бўлиб ўтди

14.05.2022 11:24

ТОШКЕНТ, 14 май. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (?ТСВ) Европа ?ттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Шарлотт Адриан билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.,

Вазирлик маълумотига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Е? ўртасидаги кўп қиррали савдо-иқтисодий, инвестициявий, молия-техникавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Унда республиканинг ЖСТга қўшилиши бўйича ?шчи гуруҳининг 5-йиғилишини ўтказиш масалалари, бўлажак Ўзбекистон – Европа ?ттифоқи ҳамкорлик қўмитаси йиғилишининг кун тартиби ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ва Е? ўртасида товар айланмасининг 30%га ўсиши, шу жумладан, Европа ?ттифоқининг «GSP+» Преференциялар бош тизими бенефициари мақоми туфайли Ўзбекистон маҳсулотларини Европа бозорига экспорт қилиш ҳажми 56%га ошиши кузатилди.

Музокаралар якунида томонлар Ўзбекистон ва Европа ?ттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қўшма ташаббус ва дастурларни амалга оширишни жадаллаштиришга келишиб олдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net