?ТСВ: Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши билан алоқаларни кенгайтиришга тайёр

11.02.2021 16:24

ТОШКЕНТ, 11 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (ТТДҲК) бош котиби Бағдод Амреев билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда томонлар кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш суръати ва улкан салоҳиятига урғу берган ҳолда, Ўзбекистон ва ТТДҲК ўртасидаги муносабатларнинг асосий йўналишлари юзасидан фикр алмашди.

Мулоқотда томонлар қатор устувор йўналишлар: инвестициялар, савдо, транспорт ва логистика, туризм, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда инновацияларни жорий этишда ҳамкорликни фаоллаштиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар. ТТДҲК доирасида савдо, инвестиция ва молия институтларини ташкил этиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, тарафлар Кенгашга аъзо мамлакатларнинг транзит салоҳиятини юксалтиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутиб, транспорт ва логистика соҳасида шериклик учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Учрашув якунлари бўйича томонлар эришилган келишувлар ва илгари сурилаётган ташаббусларни амалга ошириш бўйича навбатдаги тадбирларни, шунингдек, Ўзбекистоннинг ТТДҲК билан кўп қиррали ҳамкорлигини мустаҳкамлашга тайёр эканликларини маълум қилди.

ТТДҲК бир қатор туркий мамлакатларни бирлаштирувчи халқаро ташкилотдир. У 2009 йил 3 октябрда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия ўртасида имзоланган Нахичеван Битими билан ташкил этилган. Ташкилотнинг Бош котибияти ?станбул шаҳрида (Туркия) жойлашган. Ўзбекистон 2019 йилнинг 14 сентябрида ТТДҲКга аъзо бўлди. Туркманистон ва Венгрия ушбу ташкилотнинг кузатувчи давлатларидир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net