?ТСВ: Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

27.04.2022 11:11

ТОШКЕНТ, 27 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Тожикистон саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабир билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ) маълумотига кўра, учрашув чоғида инвестициялар, саноат, савдо ва транспорт соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилди. Ўзбекистон Президентининг ўтган йил июнь ойида Тожикистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди.

Томонлар инвестиция ҳамкорлигини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига тўхталиб ўтдилар, шунингдек, амалдаги тариф ва нотариф чораларни изчил бекор қилиб бориш ҳамда ўзбек ва тожик маҳсулотларининг икки мамлакат бозорларига кириб келишига кўмаклашиш орқали саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда ўзаро савдони ривожлантириш шароитларини яхшилаш бўйича биргаликдаги ишларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Конструктив мулоқот юзага келаётган масалаларни белгилаб олиш, уларни ҳал қилиш юзасидан мақбул ечимларни ишлаб чиқиш имконини берди. Амалга оширилаётган лойиҳаларни, шунингдек, ўзаро манфаатли иқтисодий шерикликни кенгайтиришнинг янги йўналишларини илгари суриш бўйича навбатдаги қўшма тадбирлар режалаштирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net