?ТСВ: Тошкент шаҳрида ишбилармон ҳамда академик доиралар, илмий-тадқиқот институтлари иштирокида Ўзбекистоннинг ЖСТ га аъзо бўлишига бағ

29.10.2021 10:48

ТОШКЕНТ, 29 октябрь. /«Дунё» АА/. ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Обидов бошчилигидаги Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича музокаралар гуруҳи  ишбилармон ҳамда академик доиралар вакиллари билан мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишига бағишланган иккита давра суҳбатида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ) маълумотига кўра, савдо-саноат палатаси, республика хусусий секторининг 100 дан ортиқ вакили, ишбилармон доиралар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари қатнашган ушбу тадбирлар ЖСТ Котибияти Бош директорининг ўринбосари Сянчэнь Чжан бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонда БМТ тараққиёт дастури кўмагида 2021 йил 26-31 октябрь кунлари амалга оширган расмий ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

?шбилармонлар билан ўтказилган давра суҳбатида ЖСТга аъзо бўлиш жараёни ва унинг хусусий сектор фаолиятига таъсири, мамлакатнинг турли тармоқлари учун яратилиши мумкин бўлган имкониятлар ва бошқа жиҳатлар муҳокама қилинди.

ЖСТ Бош директорининг ўринбосари Сянчэнь Чжан иштирокчиларни Хитойнинг ЖСТга кириш тажрибаси ва мазкур жараённинг ХХР хусусий секторига салбий таъсирини юмшатиш бўйича амалга оширилган ишлар билан таништирди.

?ккинчи давра суҳбатида академик, илмий-тадқиқот институтлари ва илмий доиралар вакиллари иштирок этди. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши жараёнида улар иштирокнинг самарадорлигини ошириш билан боғлиқ амалий масалалар муҳокама қилинди.

ЖСТга киришда илмий-тадқиқот институтларининг муҳим ролига алоҳида эътибор қаратилди. Улар Ташкилотга аъзо мамлакатлар билан музокаралар олиб бориш учун аргументларни тайёрлаш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари учун юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар бўйича тадқиқотлар олиб бориш ҳамда салбий сценарийларни бартараф этиш имкониятларига эга.

ЖСТга қўшилгандан сўнг республиканинг Ташкилот фаолиятида самарали иштирок этиши учун кўп томонлама савдо тизими ва ЖСТ масалалари бўйича салоҳиятли кадрларни тайёрлаш зарурлиги қайд этилди.

Тадбирлар давомида ЖСТ котибияти, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, миллий илмий-тадқиқот институтлари ҳамда олий ўқув юртлари раҳбарлари ва вакиллари томонидан тақдимотлар ва чиқишлар ўтказилди.

Давра суҳбатлари якунларида иштирокчилар Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши жараёнида давлат ва хусусий сектор вакиллари ўртасидаги мулоқотни фаол давом эттириш, шунингдек, унга миллий тадқиқот институтларини жалб этишни янада кенгайтириш бўйича якдил фикр билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net