?ТСВ: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети трансформациялаш бў

12.12.2021 10:59

ТОШКЕНТ, 12 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов Ўзбекистон Президентининг “?қтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилган “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетининг раҳбарияти, профессор - ўқитувчилари ва талабалари билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ) маълумотига кўра, учрашув давомида Университетни янада ривожлантиришни белгилаб берувчи қабул қилинган Қарорининг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамияти атрофлича муҳокама қилинди. Университет гидроэнергетика, ирригация, мелиорация, қишлоқ хўжалигида инновацион техника ва технологиялар, сув тежовчи суғориш технологиялари, қайта тикланувчи энергия манбалари, геодезия ва геоинформатика, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишларида кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси сифатида белгилангани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарор, шунингдек, тегишли тармоқлар учун олий маълумотли муҳандис кадрларни тайёрлаш, замонавий илмий-лаборатория базасини шакллантириш, илмий-инновацион тадқиқотларни кенгайтириш, битирувчиларнинг республика ва хорижий олий таълим муассасаларида магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таҳсил олишларини ташкил этишнинг даражасини яхшилашга қаратилган.

Университетни самарали бошқариш тизимини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигида Университет фаолиятини мувофиқлаштирувчи Бошқарув кенгаши тузилгани маълум қилинди.

Қарорга мувофиқ Университетда ташкил этилаётган Трансформация офисининг вазифалари ҳам муҳокама қилинди. Бу бўлинма Университетни трансформация қилиш ва комплекс ривожлантириш дастурини амалга ошириш билан шуғулланади ҳамда уни 2025 йилга қадар жаҳондаги олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатга киритиш мақсади сари интилади. Унинг функцияларига, шунингдек, Университет имиджини миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, ?нтернет ресурслари орқали фаол тарғиб қилиш  ва бошқа воситалар орқали тарғибот тадбирларини ўтказиш ва реклама қилиш, расмиятчиликни қисқартириш ва “Рақамли Университет” платформасига тўлиқ ўтиш киради.

Яқин келажакда Университетни кенг миқёсда кенгайтириш режалаштирилаётгани таъкидланди. Хусусан, иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда янги бакалавр ва магистратура курслари очилади, янги таркибий бўлинмалар ташкил қилинади ҳамда қўшимча штат бирликлари яратилади.

Университет ўзини ўзи бошқариш соҳасида кенг ваколатларга эга бўлганлиги алоҳида қайд этилди. Муассаса раҳбарияти мустақил равишда ўқув режалари, ўқув дастурлари, малака талабларини тасдиқлайди, илмий унвон ва илмий даражаларни бериш, докторантурада таълим давомийлиги ўқиш қийматини белгилаш, шунингдек, бошқа ташкилий-бошқарувга оид вазифаларни ҳал қилади.

Университет филиаллари – Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти ва Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти негизида тузилган иккита янги олий таълмим муассасанинг фаолиятини ташкил этишнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. Университет ҳузурида янги ташкил этилган Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институтини ташкил этиш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.

Бўлиб ўтган учрашув қарорда назарда тутилган ўзгаришларни амалда жорий этиш бўйича устувор вазифаларни атрофлича муҳокама қилиш ва уларни ҳал этиш алгоритмларини ишлаб чиқиш имконини берди.

Тадбир давомида университет раҳбарияти, ўқитувчи ва талабалари келгусида ўқув жараёнини энг самарали ташкил этиш, илмий-тадқиқот ва амалиёт ўтказиш бўйича ўз ғоя ва таклифларини баён этиш имконига эга бўлдилар. Юзага келадиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш ҳамда Университет олдига қўйилган вазифаларни самарали жорий қилиш учун ОТМ ва мамлакатнинг асосий вазирлик ва идоралари ўртасида доимий ҳамкорлик механизмини яратиш таклиф этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net