?ТСВ: Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни бевосита қўллаб-қувватлашнинг янги механизми параметрлари муҳокама қилинди

25.07.2022 16:51

ТОШКЕНТ, 25 июль. /«Дунё» АА/.  23 июль куни Навоий шаҳридаги студиядан Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев раҳбарлигида видеоконференция тарзида Навоий вилоятини жадал ижтимоий – иқтисодий ривожлантиришга қаратилган манзилли вазифалар ва комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ) маълумотига кўра,  йиғилишда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, Навоий вилояти туман ва шаҳарлари маҳаллий ҳокимият органлари, шунингдек, Ўзбекистон Бош прокуратураси раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар, туман ва шаҳарлар ҳамда тармоқлар кесимидаги жорий кўрсаткичлар кўриб чиқилди. Ҳар бир корхона бўйича экспорт ҳажми ва йўналишларини кенгайтириш борасида бажарилаётган ишлар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг батафсил маърузалари тингланди. Шунингдек, масъул раҳбарларга ишлаб чиқариш қувватларининг салоҳиятини таҳлил қилиш ва аниқ маълумотлар асосида уларни диверсификация қилиш бўйича янги таклифларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Ҳудудда вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат ?шчи гуруҳ фаолият кўрсатиб, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган комплекс ишлар самарадорлигини ўрганмоқда. Йиғилиш давомида ?шчи гуруҳ аъзолари олдига тадбиркорлар ва экспортчилар билан бевосита учрашувлар ўтказиш, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ва экспортни ривожлантиришга кўмаклашиҳ каби амалий натижаларга ургу берган аниқ вазифалар қўйилди.

Янги лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга ошириш, инновацияларни жорий этиш, сертификат ва рухсатномалар олиш, янги иш ўринларини таҳкил қилиш, экспорт маҳсулотлар турларини кенгайтириш, янги инвесторларни излаш ва бошқа устувор вазифаларни инобатга олган ҳолда масъул раҳбарларнинг вилоят тадбиркорларига бевосита ёрдам кўрсатишга оид батафсил режалари тингланди. Вилоят туманлари ва шаҳарларига бириктирилган ҳар бир раҳбарнинг иш самарадорлигини аниқлаш учун аниқ ҳаракат дастурларини, КП? ни шакллантириш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунида вазирлик ва идоралар раҳбарлари муҳокама этилган масала ва вазифаларни самарали амалга ошириш бўйича қўшимча топшириқларни олдилар. Келгуси ой мобайнида ?шчи гуруҳ Навоий вилоятида ўз фаолиятини давом эттиради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net