?ТСВ: Навоий вилоятидаги лойиҳалар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади

31.01.2022 09:56

ТОШКЕНТ, 31 январь. /«Дунё» АА/.   Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятига бориб, у ердаги инвестициявий фаолиятнинг таҳлилини ўтказди ҳамда вилоятда амалга оширилаётган лойиҳаларни ўрганиб чиқди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ) маълумотига кўра, «Навоий» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур Э?З ҳозирги вақтда янги йирик саноат корхоналари ташкил этилиши мумкин бўланг фойдаланилмаётган, бўш турган майдон ва инфратузилмавий салоҳиятга эга эканлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш орқали Э?З ҳудудида янги лойиҳаларни амалга оширишга инвесторлар ва тадбиркорларни жалб қилишни кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ бир қатор саноат объектларига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишди ҳамда лойиҳалар ташаббускорлари билан улар фаолиятини янада кенгайтириш бўйича режаларни ва мавжуд муаммоларни муҳокама қилди.

Баён этилган барча масалалар назоратга олиниб, уларни бартараф қилиш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига аниқ кўрсатмалар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net