?ТСВ: Е? Комиссияси «GSP+» тизими доирасидаги илк мониторинг миссиясининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

01.04.2022 11:48

ТОШКЕНТ, 1 апрель. /«Дунё» АА/. Жорий йил 24-30 март кунлари Европа ?ттифоқи Савдо бўйича Бош директорати вакилларининг Е?нинг Ўзбекистондаги делегацияси билан ҳамкорликда биринчи маротаба Ўзбекистонда мониторинг миссияси ташрифи бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ) маълумотига кўра, ушбу ташрифдан мақсад – «GSP+» тизими бенефициари мақомида республика томонидан ратификация қилинган 27 та халқаро конвенцияларнинг бажарилиши учун ваколатли вазирлик ва идоралар билан мазкур конвенциялар талабларини амалдаги қонунчиликка имплементация қилиш жараёнида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва уларни амалиётда қўлланилишини муҳокама қилиш юзасидан учрашувлар ўтказишдан иборат.

Ўзбекистоннинг «GSP+» тизими бенефициари  мақомини олиш бўйича pacмий аризасини топшириш жараёнида республика ҳукумати мониторинг доирасида Е? билан ҳамкорлик олиб бориш бўйича тегишли мажбуриятларни қабул қилган.

Ташриф давомида ?нвестициялар ва ташқи савдо, Ташқи ишлар, Адлия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, ?чки ишлар вазирликлари, Бош прокуратура, Экология ва атроф муҳитини муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Савдо-саноат палатаси, БМТ, ХМТ, ЮН?СЕФ, БМТТД ва бошқа халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари ҳамда бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари билан мазкур масалалар юзасидан учрашувлар ўтказилди.

Шу билан бирга, Е? комиссияси вакиллари ушбу мониторинг миссияси давомида Наманган вилоятидаги Е? мамлакатларига мунтазам маҳсулот экспортини амалга оширувчи тўқимачилик кластерларига ташриф буюрган ҳолда, корхонадаги ишлаб чиқариш обьектларида ишчилар учун яратилган шарт-шароитларни халқаро инсон ва меҳнат ҳуқуқлари талабларига мувофиқлиги жиҳатидан кўздан кечирдилар.

?ТСВда Европа ?ттифоқи комиссияси вакиллари мониторинг миссиясининг меҳнат ҳуқуқлари ҳамда экология ва атроф муҳитини муҳофаза қилиш кластерлари бўйича йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўтказилган учрашувлар давомида Европа томони вакилларига мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан халқаро конвенциялар талабларини республика қонунчилигига тадбик этиш доирасида амалга оширилган чора- тадбирлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Ташриф якуни юзасидан ўтказилган учрашувлар давомида «GSP+» бенефициари мақоми Ўзбекистон ва Е? ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада диверсификация қилиш ва ривожлантиришда замин яратиши ва мазкур имтиёзлар Ўзбекистоннинг барқарор ўсиши ҳамда иқтисодий ривожланишига хизмат қилувчи асосий самарали савдо-иқтисодий восита бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Европа вакиллари томонидан Ўзбекистон Президенти бошчилигида мамлакатимизда амалга оширилаётган, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга асосланган давлат тизимини шакллантириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, иқтисодий шаффофликни таъминлаш ва турмуш даражасини оширишга қаратилган кенг кўламли туб ислоҳотлар мамлакатлар ўртасида ўзаро яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаши жиҳатидан эътироф этилди.

Учрашув якунлари бўйича Е? Комиссияси вакиллари билан «GSP+» тизими имтиёзларидан самарали фойдаланиш ва халқаро конвенциялар талабларини миллий қонунчиликка тадбиқ этиш доирасида келгусида ҳам яқин ҳамкорлик муносабатларини олиб бориш юзасидан келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net