?ТБнинг Тошкентда ўтадиган 46-йиллик йиғилиши барқарор иқтисодий тикланишга бағишланади

18.08.2021 10:36

ТОШКЕНТ, 18 август. /«Дунё» АА/. Жорий йил 31 август - 4 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ?слом тараққиёт банки (?ТБ) гуруҳи бошқарувчилар кенгашининг 46-йиғилиши ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тошкент Халқаро конгресс-марказида бўлиб ўтадиган мазкур анжуманда ?ТБга аъзо мамлакатлар томонидан ривожланиш масалалари ва институционал муаммолар муҳокама этилади.

Йиллик анжуманда ?ТБга аъзо мамлакатларнинг 57 нафар ҳукумат вакиллари, молия, иқтисодиёт, режалаштириш ва халқаро ҳамкорлик вазирлари, марказий банклар раҳбарлари ва бошқа расмийлар, шунингдек, турли кўп томонлама ривожланиш банклари ва халқаро ривожланиш ташкилотлари, бизнес сектори, фуқаролик жамияти, илмий доиралар, ОАВ ва бошқа манфаатдор томонлар, ҳаммаси бўлиб 2000 нафардан зиёд иштирокчининг қатнашиши кутилмоқда.

Бу йилги йиғилиш жаҳон иқтисодиётнинг пасайишига сабаб бўлган COVID-19 пандемияси шароитида бўлиб ўтмоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда, тадбир доирасида аъзо мамлакатларда ва жаҳон миқёсида вакциналарнинг оммабоплигини таъминлаш, пандемия туфайли юзага келган иқтисодий муаммоларни ҳал этиш ҳамда иқтисодиётларнинг комплекс тикланишини рағбатлантириш механизмлари муҳокама қилинади.

Ўтказиладиган учрашувлар муаммоларни муҳокама қилиш ва ?ТБга аъзо мамлакатларнинг ривожланиш имкониятларини ўрганиш учун ниҳоятда қулай майдон ҳисобланади. Йиллик йиғилиш доирасида ўтказиладиган барча тадбирлар санитария-эпидемиология чора-тадбирларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилади.

Йиллик анжуман доирасида уюштириладиган алоҳида мавзудаги семинар ва тадбирларда қатор мавзулар кўриб чиқилади. Хусусан, COVID-19 шароитида барқарорликни ошириш, глобал иқтисодий тикланишнинг йўли сифатида барқарор қўшилган қиймат занжирларини тиклаш, ёшларни ҳар томонлама ривожлантириш, иш ўринларини яратиш, Трансформация жамғармаси томонидан турли соҳаларда эртанги кун инновацияларини ташкил этиш ва бошқа мавзулар муҳокама қилинади.

Йиллик анжуман, шунингдек, ?ТБ Гуруҳига аъзо бўлган мамлакатларни бирлаштирувчи бошқа тегишли ташкилотларнинг умумий мажлисларини ўтказиш учун ҳам платформа ҳисобланади.

?ТБ асосий рейтинг агентликлари томонидан ААА даражасида баҳоланган кўп томонлама ривожланиш банки бўлиб, 45 йил давомида аъзо мамлакатларда ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилашга қаратилган кенг қўламли институционал кўмак бериб келади. Банк тўрт қитъа бўйлаб 57 аъзо мамлакатни бирлаштиради, дунё аҳолисининг бешдан бир қисмининг ҳаётига ижобий таъсир кўрсатади. Унинг миссияси одамлар ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун инфратузилма яратиб, уларга ўзларининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини юқори даражага олиб чиқиш имконини беришдир. Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Жидда шаҳрида жойлашган ?ТБ 11 аъзо мамлакатда ўзининг минтақавий марказларига ва илғор тажриба марказларига эга.

Ўтган йиллар давомида банк ?слом тараққиёт банки, ?слом тараққиёт банки институти, ?слом инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурта қилиш корпорацияси, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ?слом корпорацияси ва Халқаро ?слом савдо-молия корпорациялари каби бешта йирик тузилмадан ташкил топган гуруҳга айланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net