?талияда парваришланган заъфарон пиёзбошилари етиштириш учун Ўзбекистонда жўнатилди

22.09.2020 13:21

Р?М, 22 сентябрь. /“Дунё” АА/. ?талиянинг Брешиа шаҳридан 5 миллион дона заъфарон пиёзбошлари ортилган юк машиналари Ўзбекистонга йўл олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

64,5 тонна юк ортилган автокарвон Евроосиёнинг 7 давлати: Словения, Венгрия, Польша, Беларусь, Россия ва Қозоғистон ҳудудлари орқали 6 минг 800 километр масофани босиб ўтиб Ўзбекистонга етиб келади.

Бу ноёб ўсимликнинг аъло навли пиёзбошлари асрлар давомида ?талия селекционер олимлари томонидан яратилган. Уларни Бахмал адирларида қимматбаҳо заъфарон етиштириш мақсадида экиш режалаштирилган.

Ушбу саъй-ҳаракатлар Жиззах вилоятида заъфарон ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш, саноат усулида қайта ишлаш ҳамда уни ?талия ва бошқа Европа мамлакатларига экспорт қилиш лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 10 апрелдаги “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ушбу соҳада ҳамкорлик учун шароит яратди. 

Ўзбекистоннинг ?талиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Отабек Акбаров ушбу лойиҳага Элчихона томонидан катта эътибор қаратилиб, тегишли амалий ёрдам ва қўллаб-қувватлаш ишлари амалга ошириб келинаётганини алоҳида таъкидлади. Жумладан, дипломатик ваколатхона ташаббуси ва кўмаги билан икки томон ўртасида бир неча бор музокаралар ташкил қилиниб, турли масалаларда маслаҳатлашувлар олиб борилди.

Натижада Ўзбекистоннинг “BMB Trade Group” компанияси билан ?талиянинг “Opera SRL” компанияси ўртасида заъфарон етиштириш ва уни экспорт қилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унда қуйидаги ишлар белгиланган:

-заъфарон етиштириш учун тупроқни ўрганиш, маҳсулот сифатини аниқлаш учун тадқиқот ва инновация лабораториясини қуриш;

-профессионал агроном ва технологларни жалб қилиш;

-замонавий асбоб-ускуна, махсус техника билан таъминлаш ва заъфаронни техник, тиббий, пазандалик ва бошқа мақсадларда қайта ишлаш учун ишлаб чиқаришни ишга тушириш;

-маҳсулотларни қадоқлаш ва уларни ?талияга экспорт қилишни ташкил этиш.

Ҳозирги пайтда ушбу инвестиция лойиҳаси “BMB Trade Group” ҳамда “Opera SRL” компаниялари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган бўлиб, умумий қиймати 34,4 миллион еврони ташкил этади. Киритилган инвестицияларнинг аксарият қисми заъфарон пиёзбоши улушига тўғри келади. Лойиҳа доирасида маҳаллий аҳоли учун 200 га яқин доимий ва 7 мингта мавсумий иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Бундан ташқари лойиҳа доирасида мамлакатимизга ?талиядан малакали агроном ва юқори малакали технологлар жалб қилинган бўлиб, яқин келажакда замонавий сертификация лабораторияларини яратиш кўзда тутилган.

2020 йил 1 майда тузилган “BMB-OPERA ZAFFERANO” Ўзбекистон – ?талия қўшма корхонаси ўз фаолиятини доривор ўсимликлар кластери сифатида юритиб келмоқда.

Пиёзбошиларни Ўзбекистонга юбориш чоғида “Opera SRL” компанияси президенти Паоло де Анжелис “Дунё” АА мухбирига интервью берди.

– Ушбу тадбир ?талия билан Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар тарихида муҳим воқеадир. Чунки ?талияда етиштирилган заъфарон пиёзлари биринчи марта ўз тарихий ватанини тарк этмоқда.

Ўзбекистон – ?талия лойиҳаси доирасида Брешиа шаҳридан 5 миллион дона доривор ўсимлик пиёзи жўнатилмоқда. Яқин кунларда қолган 75 миллион донасини ҳам юбориш режалаштирилган.

Бундан бир йил олдин Ўзбекистоннинг ?талиядаги элчихонаси кўмагида “BMB Trade Group” ва “Opera SRL” компаниялари заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш лойиҳасини бошлаган эди. Яратилган қулай инвестиция муҳити, Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари туфайли бугун Ўзбекистонда бизнес юритиш учун янги ва кенг имкониятлар очилмоқда.

Жиззах вилояти хокимлиги томонидан “BMB Trade Group” ва “Opera SRL” компанияларига қисқа вақтда Бахмал туманидан 400 гектар ер ажратилди. Бундан ташқари лойиҳани амалга оширишда Ташқи ишлар, ?нвестициялар ва ташқи савдо ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари томонидан кўрсатилаётган кўмакни ҳис қиляпмиз.

“BMB Trade Group” инвестиция ва консалтинг компанияси билан биргаликда Ўзбекистонни жаҳон бозорида етакчи иштирокчи сифатида кўрсатишга имкон берадиган энг йирик заъфарон плантацияларидан бирини яратмоқчимиз.

Бундан ташқари, “BMB Trade Group” билан биргаликда заъфарон кластерида кулинария, фармацевтика ва бошқа соҳаларда юқори талабга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун қўшимча ишлаб чиқариш қувватларини яратишни режалаштиряпмиз.

Таъкидлаш жоиз, дастлабки йилда қайта ишланиб, қадоқланган заъфарон маҳсулотларининг ?талия “GEOS GROUP” холдинги таркибидаги “GESFARM” компаниясига кафолатланган экспорти амалга оширилади.

Мазкур компания ?талиядаги 5 мингдан зиёд дорихоналар таъминоти билан шуғулланади. Айни пайтда ушбу компания билан 12 миллион еврога тенг заъфарон етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net