?талия компанияси билан Наманганда гўшт ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди

10.05.2020 12:16

Р?М, 10 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг ?талиядаги элчихонаси томонидан «Italcarni Holding Group» компанияси раҳбарияти, Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, «Ўзбекчорванасл» агентлиги, шунингдек, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда ?нвестиция лойиҳаларини ривожлантириш маркази вакиллари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн учрашув иштирокчилари Наманган вилоятида гўштни қайта ишлаш ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.

?талия томонига республикада чорвачиликни ривожлантириш бўйича фермер хўжаликлари ташкил этилгани тўғрисида батафсил маълумот берилди. ?чки бозорда гўшт ва гўшт маҳсулотларига талаб ортиб бораётгани қайд этилди.

Мамлакатимиз раҳбарияти томонидан фермер хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, гўштни қайта ишлаш ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш сифатини таъминлаш тизимини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

«Italcarni Holding Group» бош директори Антонио Бова компаниянинг фаолияти ва унинг маҳсулотлари ҳақида қисқача маълумот берди.

Томонлар Наманган вилоятида гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳани ишлаб чиқиш ишлари бошланиши тўғрисида фикр алмашди. Ушбу лойиҳани минтақа ва республика миқёсида муваффақиятли амалга ошириш учун зарур бўлган асосий мезонлар муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Оқибжон ?номов ташкилий масалаларни ҳал қилишда зарур чораларни кўришга, шу жумладан чорвачилик фермаси қуриладиган жойни аниқлашга, гўшт маҳсулотларини бозорларда сотишга тайёрлигини билдирди.

Музокаралар якунида ?талия томони Ўзбекистондаги шароитни ҳисобга олган ҳолда лойиҳани қисқа фурсатларда ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ эканини қўллаб-қувватлади.

Мулоқот якунида маҳаллий бозор билан танишиш ва лойиҳани амалга ошириш мақсадида бизнес-режани ишлаб чиқиш учун «Italcarni Holding Group» мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net