?спаниянинг «INDITEX» текстиль корпорацияси билан ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди

03.07.2020 15:10

МАДР?Д, 2 июль. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Республикасининг ?спаниядаги элчихонаси кўмагида «Ўзтекстилсаноат» уюшмаси ва мамлакатимизнинг қатор текстиль ишлаб чиқарувчи корхоналари вакиллари ?спаниянинг «INDITEX» корпорацияси раҳбарияти билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?спаниянинг  «INDITEX» корпорацияси дунёдаги йирик текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. Мазкур бренд остидаги маҳсулотлар дунёда харидорлар орасида машҳур.  Айни пайтда корпорациянинг 96 давлатда 700 дан ортиқ дўконлари «Zara», «Oysho», «Massimo Dutti», «Bershka», «Pull and Bear», «Zara Home», «Stradivarius», «Tempe», «Lefties» и «Uterque» бренди остида фаолият кўрсатмоқда.

Музокараларда Ўзбекистон текстиль саноатида қатор ютуқларга эришган «Aisha Home Textile LLC», «Chust Textile LLC», «Bofanda JV LLC», «Bukhara Cotton Textile LLC», «Zarafshon Tekstil LLC», «UzTex Group LLC», «Textile Technologies Group LLC» каби ишлаб чиқарувчилар ўз тақдимотларини ўтказди.

Мулоқот чоғида, шунингдек, ?спания томонига Ўзбекистонда текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва корхоналарга тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Бугунги кунда мамлакатимиз пахта етиштиришнинг йирик ишлаб чиқарувчиси бўлса-да, Ўзбекистоннинг юқори қийматга эга маҳсулот етказиб берувчи сифатидаги салоҳияти юқори экани қайд этилди. Боиси бугун мамлакатда етиштирилган пахта республикадаги корхоналарда тўлиқ қайта ишланмоқда.

Ўзбекистон айни пайтда текстиль маҳсулотларини экспорт қилиш ва унинг географиясини кенгайтиришга интилмоқда. Бу йўлда  Европа ?ттифоқи давлатларига текстиль маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини ошириш мақсадида “GSP+” бенефициар мақомини олишга ҳаракат қилмоқда. Жорий йил якунига қадар Европа комиссияси ушбу масала бўйича ўзининг ижобий қарорини эълон қилиши кутилмоқда.

 ?спания томони мамлакатда амалга оширилаётган чуқур иқтисодий ислоҳотлар “GSP+”  мақомини олишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Ўз навбатида, бу «INDITEX» ва ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг келгусидаги ҳамкорлигини янада ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

«INDITEX» вакиллари компаниянинг импорт маҳсулотларига бўлган талаби ҳақида маълумот беришди. Шунингдек, тегишли таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканликларини билдиришди.

Учрашув якунида тўқимачилик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net