?слом тараққиёт банки Ўзбекистонда 280 миллион долларлик иккита лойиҳани амалга оширади

21.12.2020 14:37

ТОШКЕНТ, 21 декабрь. /«Дунё» АА/.  ?слом тараққиёт банки (?ТБ) директорлар Кенгаши Ўзбекистонда умумий қиймати 509,2 миллион долларга тенг бўлган иккита йирик ва иқтисодий жиҳатдан аҳамиятли лойиҳани молиялаштиришни маъқуллади. Яъни, мазкур лойиҳаларнинг 280 миллион доллари ?ТБ томонидан  қопланади,  деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, 200 миллион долларлик биринчи лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида бир қатор инфратузилмавий ва ижтимоий объектларни модернизация қилишни кўзда тутади. Лойиҳа доирасида 1161 км сув таъминоти тизимлари, 626 км массив ичидаги ва массивга олиб борувчи йўллар, 1154 км паст кучланишли электр линиялари, 693 км ирригация ва дренаж тармоқлари, 155 ўқув, тиббий ва 100дан ортиқ бошқа иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Лойиҳанинг амалга оширилиши 710 мингдан ортиқ кишининг турмуш шароитини яхшилаш билан бирга, ушбу ҳудудларнинг барқарор ривожланишига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади.

Банк томонидан 80 миллион доллар ажратилаётган иккинчи лойиҳа маҳаллий клиникаларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш орқали саратон касаллигига чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини ҳар томонлама такомиллаштириш дастурининг иккинчи босқичини амалга оширишни кўзда тутади. Лойиҳанинг амалга оширилиши саратон касалигини эрта босқичларда аниқлашни йўлга қўйиш ва умуман даволаш сифатини яхшилаш имконини беради: 1,8 миллион нафардан ортиқ аёллар диагностика скринингдан ўтишга ва 150 минг саратон билан касалланган беморлар сифатли тиббий ёрдам олишга муваффақ бўладилар. Қайд этиш жоизки, аввалроқ мазкур дастурнинг биринчи босқичи доирасида ?слом тараққиёт банки томонидан 37 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилган эди.

?ТБ Республикада амалга оширилаётган ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкоридир. 1994 йилдан бошлаб йиллар давомида ҳамкорлик қилиш доирасида ?ТБ томонидан 2 миллиард доллардан ортиқ маблағ тақдим этилди ва улар ҳисобига ўнлаб йирик инвестициявий лойиҳалар амалга оширилди.

Шунингдек, ?ТБ билан 2021 йилда Бошқарувчилар Кенгашининг 46чи Йиллик йиғилишини ўтказиш бўйича келишувга эришилди, унда Банкка аъзо 57 мамлакатдан делегациялар, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар, молиявий тузилмалар ва жамоат бирлашмалари раҳбарлари иштирок этади.

Республикада ушбу миқёсдаги тадбирни ўтказиш ?ТБ билан ҳамкорликнинг юқори даражада йўлга қўйилганлигидан далолат беради, шунингдек, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларидаги ижобий тенденция ва ўзгаришларга халқаро ҳамжамият эътиборини жалб этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net