?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази: ўзбек тадбиркорлари қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишбилармонлик муҳитини ижобий баҳолашди

17.05.2022 11:47

ТОШКЕНТ, 17 май. /«Дунё» АА/. ?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг сўров натижалари шуни кўрсатдики, жорий йилнинг апрель ойида қишлоқ хўжалигида ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи бўйича сезиларли ўсиш қайд этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. Ўсиш жорий йилнинг март ойига нисбатан +10 бандни ташкил этади.

?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотга кўра, қишлоқ хўжалигида бизнеснинг ҳозирги ҳолати кўрсаткичи ҳам шунча ошгани баробарида кутиш кўрсаткичининг энг сезиларли ўсиши ҳолати (+ 11 пункт) қишлоқ хўжалигида ҳам кузатилмоқда. Шундай қилиб, қишлоқ хўжалиги сектори хавф-хатар ва шокларга нисбатан энг барқарор характерга эга бўлиб, ҳукумат томонидан соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар унинг самарадорлигини оширади, деб ҳисоблашмоқда экспертлар.

Жорий йил 10 майда ?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази республикадаги корхоналар ўртасида навбатдаги сўровномани ўтказди. Апрель ойида икки йўналиш бўйича ўтказилган сўровда 1000 дан ортиқ корхона иштирок этди: бизнеснинг ҳозирги ҳолатини сифатли баҳолаш ва тадбиркорларнинг келгуси уч ой давомида ўз бизнесини ривожлантириш истиқболларига бўлган умидлари сўралди. Унинг ўтказилишида Жаҳон банкининг "Enterprise Survey" тармоқлароро стратификациялаш методологиясидан фойдаланилди.

Жорий йилнинг март ойи билан таққослаганда, ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи ўзгаришсиз қолди ва 54 пунктни ташкил этдики, бу мамлакатдаги ишбилармонлик муҳити ҳолатининг ижобийлигини англатади.

?шбилармонлик муҳитининг жорий ҳолати кўрсаткичи 33 бандни ташкил этгани ҳолда тадбиркорларнинг ўз бизнеси ҳозирги ҳолатига нисбатан ижобий кайфиятини тавсифлайди.

Умуман олганда, мавжуд вазият ва истиқболда кутилаётган натижалар ўртасидаги боғлиқлик шуни англатадики, тадбиркорлик субъектларининг тахминларига кўра, иқтисодиётни ижобий ривожлантириш тенденцияси кейинги уч ойда ҳам давом этади.

Сўровда иштирок этган тадбиркорларнинг 37 фоизи тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда ҳеч қандай тўсиқ йўқ эканлигини таъкидлашди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net