?нвестиция ва ташқи савдо соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

23.06.2020 15:39

ТОШКЕНТ, 23 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида инвестициялар ва ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, айрим вилоят, туман ва шаҳарларни ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган долзарб йўналишлар муҳокамасига бағишланган видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Йиғилишда ?нвестициялар ва ташқи савдо, Ташқи ишлар, Молия, ?қтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Транспорт вазирликлари, Бош прокуратура, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, тармоқ идоралари, саноат бирлашмалари, тегишли давлат органлари, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий давлат органлари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.

Тармоқлар ва ҳудудлар кесимида 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида ташқи савдо фаолияти прогнозининг бажарилиши кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикасининг 40 та мамлакатдаги элчихоналари ва консулликлари томонидан ички маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги таҳлил қилинди. ?шлаб чиқарувчилар билан биргаликдаги ишлар натижадорлигини ошириш мақсадида экспортга етказиб бериш бўйича жадваллар ишлаб чиқилган бўлиб, улар устидан мониторинг олиб борилиши тўсқинлик қилувчи муаммоларни тезкорлик билан аниқлаш имконини беради.

Алоҳида тартибда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти тадбиркорлари ва экспортчиларига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тадбирлар натижалари, хусусан, айланма маблағларни тўлдириш учун кредит ресурсларини ажратиш ва илгари тўланган қўшилган қиймат солиғи маблағларини қайтариш масалаларини ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўрганилди. Алоҳида тартибда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг март ойида Хоразм вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида, шунингдек, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида Ҳудудлар ва тармоқларда экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича республика комиссияси фаолияти давомида берилган топшириқлар ижроси ҳам ўрганиб чиқилди.

Таҳлил натижалари асосида Комиссиянинг вилоятга ташрифи давомида аниқланган 171 та муаммоли масаладан 167 таси ҳал этилиб, тегишли инвестиция лойиҳаларининг режали тарзда, айрим ҳолларда эса муддатидан олдин бажарилиши таъминлангани аниқланди. Қўшимча равишда бугунги кунда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан биргаликда амалга оширилаётган айрим масалалар муҳокама қилинди – ностандарт ечимлар ишлаб чиқилиб, ҳал этилмаган масалаларга тезкор ечимлар топиш бўйича топшириқлар берилди.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги ?нвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази томонидан тайёрланган, умумий қиймати 495 миллион долларга тенг бўлган 30 та янги истиқболли инвестиция таклифларининг амалга оширилиши кўриб чиқилди. Ушбу лойиҳалар умумий қийматидан 468 миллион долларни тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш йўли билан қоплаш режалаштирилган. Ҳозирги кунда мазкур лойиҳалар бўйича Хоразм вилоятининг туман ва шаҳарларига бириктирилган Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари аниқ келишувларга эришиш мақсадида видеоконференцалоқа орқали хорижий компаниялар билан фаол музокаралар олиб бормоқда.

Шунингдек, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида имкониятларни ўрганиш ҳисобига Бухоро вилоятида инвестиция фаолиятини жадаллаштиришга қаратилган чоралар муҳокама қилинди. Саноат бирлашмалари раҳбарларига юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни юқори технологик ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун туман ва шаҳарларда мавжуд ресурслар ва имкониятларни пухта таҳлил қилиш топширилди.

Тадбиркорлик фаолиятини тиклаш, маҳаллий фермер ва ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Бухоро вилоятининг Олот, Жондор ва Қоракўл туманларида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги ишлар натижалари таҳлил қилинди. 2021 йилнинг биринчи чораги якунига кўра, ушбу соҳаларда умумий қиймати 720 миллиард сўмдан ортиқ жами 170 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Тегишли вазирлик, идора, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъул раҳбарларига мазкур лойиҳалар ижросини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва мониторинг қилиш топширилди.

Йиғилишда хорижий бозорларга чиқишни режалаштирган йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар асосида экспорт кластерларини шакллантириш, шунингдек, янги истиқболли инвестиция таклифларини ишлаб чиқишга қаратилган иқтидорли ёшлар ва ватандошлар вакилларини жалб этган ҳолда «Лойиҳалар фабрикаси» фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан олиб борилаётган ишларни кучайтириш бўйича мақсадли кўрсатмалар берилди.

Наманган вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш, бизнесни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар натижалари кўриб чиқилди. Шу мақсадда 2020-2022 йиллар давомида жами 14 триллион сўмлик 1 минг 900 та инвестиция лойиҳаси режалаштирилган бўлиб, бу 48 минг янги иш ўрини яратиш имконини беради. Шу билан бирга, биргина жорий йилнинг ўзида 31 мингта янги иш ўрни яратилиши билан умумий қиймати 6,9 триллион сўмлик 1 минг 589 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган.

Айни пайтда ташкил этилган махсус ишчи гуруҳи бозор ўзгаришлари, мавжуд ресурслар ва имкониятларни атрофлича ўрганиш асосида “ўсиш драйверлари”ни аниқлаб, минтақада янги, нисбатан кичик миқдорда инвестициялар киритилган тақдирда ҳам юқори иқтисодий самара бериши мумкин бўлган лойиҳаларни шакллантириш бўйича ишини давом эттирмоқда.

Масалан, Наманган вилоятида тўқимачилик саноатининг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда вилоятнинг туманларидан бирида тўқимачилик соҳасига ихтисослашган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва қадоқлаш, шунингдек, божхона расмийлаштируви ва юкларни ташиш бўйича хизматларни қамраб олувчи эркин савдо ва саноат зонасини ташкил этиш таклифини ишлаб чиқиш топширилди. Шунингдек, Поп туманида жунни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун қувватларни ўз ичига олган чорвачилик кластерини яратиш имкониятини кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил май ва июнь ойларида Андижон ҳамда Фарғона вилоятларига ташрифи чоғида берилган кўрсатмалари ижросига алоҳида эътибор қаратилди. Андижон вилоятида 2020 йилда жами 7,1 триллион сўмлик 42 минг янги иш ўрни яратиш имконини берадиган 774 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Фарғона вилоятида умумий қиймати 7 триллион сўмга тенг бўлган 737 лойиҳа амалга оширилади ва 20 минг янги иш ўрни яратилади. Таҳлил жараёнида вазифаларни амалга оширишга тўсқинлик қилувчи алоҳида ва тизимли характердаги муаммоли масалалар аниқланиб, уларни бевосита учрашув давомида, «ақлий ҳужум» усули орқали ҳал этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларига аниқ ташаббускор ва молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда қўшимча, 2021 йилда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш орқали жалб этиладиган инвестициялар ҳажмини 30 фоизга ошириш орқали Андижон вилоятининг ҳудудий ривожланиш дастурини кенгайтириш топширилди.

Маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш масаласининг устуворлигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди, шу муносабат билан иш жойларга муҳтож аҳоли амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича тақсимланиб, объектлар фойдаланишга топширилишига қараб, иш билан таъминланиши белгиланди.

Шунингдек, видеоконференция давомида масъул раҳбарларга бир қатор мақсадли топшириқлар берилди: Осиё тараққиёт банки ресурсларини жалб этиш орқали Андижон вилоятида қаттиқ чиқиндиларни бошқариш лойиҳасини амалга ошириш учун ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш, шунингдек, тўқимачилик маҳсулотлари таннархини 10 фоиз камайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш ва тикувчилик, трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш учун «Йўл харитаси» ишлаб чиқиш, шунингдек, «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурини амалга ошириш учун қўшимча маблағ ажратиш топширилди.

Йиғилиш натижасида тегишли давлат тузилмалари ва маҳаллий ҳокимият органларининг масъул раҳбарларига вазифа ва кўрсатмаларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклатилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net