?нвестиция фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш йўлида янги қадам

18.05.2020 10:28

ТОШКЕНТ, 18 май. /«Дунё» АА/. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда инвестиция фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини тизимлаштириш бўйича катта ишлар олиб борилди ва мамлакат тарихида биринчи марта унификация қилинган ҳужжат – Ўзбекистон Республикасининг «?нвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

Бу миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш ва уни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, Ўзбекистоннинг инвестиция жозибадорлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Ўз навбатида, ушбу қонуннинг қабул қилиниши инвестициялар ва инвестиция фаолияти соҳасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи бир қатор қонуности ҳужжатларини мувофиқлаштиришни талаб қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 апрелдаги 264-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2005 йил 2 августдаги 180-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорининг қабул қилиниши ушбу йўналишда эришилган катта ютуқ бўлди.

Бу борада асосий амалий янгилик — Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан чет эллик инвестор ўртасида инвестиция шартномаларини тузиш, ўзгартириш киритиш, тугатиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг янги таҳрирда тасдиқланиши ҳисобланади.

Унда инвестиция шартномасини тузиш ва амалга ошириш схемаси тубдан қайта кўриб чиқилди, илгари амалда бўлган ортиқча бюрократик жараён ва механизмлар бартараф этилди. Схема янада соддалаштирилган, қулай ва мукаммал бўлди.

?лк бор Намунавий инвестиция шартномаси тасдиқланди — уни жорий этишдан олдин инвестиция шартномаларининг кўплаб турлари мавжуд бўлиб, бу ҳар доим ҳам уларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминламас эди ва вазифалар самарали бажарилишига, инвестиция таклифларнинг амалга оширилишини мураккаблаштирувчи омиллар тезкор аниқланишига ва бартараф этилишига тўсқинлик қилар эди.

?нвестиция шартномаларига коррупцияга ва монополияга қарши киритилган мажбурий тушунчалар каби муҳим янгиликни алоҳида таъкидлаш жоиздир.

Маълумот учун: коррупцияга ва монополияга қарши тушунчалар – бу коррупцияга қарши қонунчиликка риоя қилиш ва адолатли рақобатни таъминлаш бўйича шартноманинг томонлар ўртасида келишиб олинган тегишли бандларидир.

Қарор ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигини хорижий инвесторлар томонидан инвестиция шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилувчи ваколатли орган сифатида белгилайди.

Ушбу ҳужжатларнинг қабул қилиниши инвесторлар фаолиятини сезиларли даражада соддалаштиради ва осонлаштиради, республиканинг халқаро ҳуқуқий соҳадаги имижини юксалтиради ва хорижий ишбилармон доираларда инвестицион жозибадорлигини оширади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net