«InnoWeek.Uz-2021»: Бешинчи Туркий дунё болалар фестивали кўргазмаси очилди

25.11.2021 11:27

ТОШКЕНТ, 25 ноябрь. /«Дунё» АА/. Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «InnoWeek.Uz-2021» Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида кеча «Юксак технологиялар ва инновациялар сари» шиори остида 5-Туркий дунё болалар фестивали кўргазмаси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

?нновацион ривожланиш вазирлиги маълумотига кўра, болалар фестивалида 15 та давлатдан келган 16 ёшгача бўлган болалар ўз ихтироларини намойиш этади. Ушбу кўргазмада туркий тилли давлатлар болалари 40 дан ортиқ лойиҳа билан, хусусан, Ўзбекистондан 15 нафардан ортиқ бола ўз лойиҳалари билан қатнашмоқда.

Фестивалнинг очилиш марасимида Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ?броҳим Абдураҳмонов иштирок этди ва иштирокчиларга омад тилади.

Вазир бундай фестиваллар тажриба алмашиш ва истиқболли ғояларни биргаликда такомиллаштириш учун катта майдон эканини таъкидлади. ?броҳим Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида барпо этилган INNO технопаркида туркий давлатлар болалари ғоялари кўргазмасини ўтказишдан мақсад келажагимиз пойдевори саналган ёшларнинг  ғояларини  амалга ошириш  ва келажакда катта муваффақиятларига йўл очишга хизмат қилади.

Фестивалда туркий давлатлардан келган таниқли олимлар, профессор ва академиклар ҳакамлар ҳайъати сафида иштирок этмоқда.

Мазкур кўргазма доирасида Тошкент давлат техника университети талабалари иштирокида «Юксак технологиялар», «Янги стартаплар», «Робототехника» бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net