?нновацион статистикасини ривожлантириш бўйича Туркия тажрибаси ўрганилмоқда

22.01.2021 14:42

ТОШКЕНТ, 22 январь. /«Дунё» АА/.  ?слом мамлакатлари учун статистик, иқтисодий, ижтимоий ва кадрлар тайёрлаш институти (SESRIC) ҳамда Туркия статистика хизмати (TurkStat) билан ҳамкорликда «?нновациялар статистикаси» бўйича тажриба алмашиш бўйича  онлайн-семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Статистика қўмитаси маълумотига кўра, веб-тадбирда статистика ва ахборот департаменти директори Атилла Караман ва Туркия статистика хизмати вакили Гухан Элйилдурум иштирок этди.

Семинарда статистика тадқиқотлари билан боғлиқ тушунчалар, таърифлар, методологик асос, статистик бирликлар, ахборот йиғиш ва  таҳлил қилиш каби мавзуларда фикр алмашилди.

Томонлар инновацион статистика бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Семинар якунида иштирокчилар статистик амалиётнинг барча долзарб масалалари бўйича яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net