?нновацион ривожланиш вазирлиги коронавирусга қарши курашиш ва касалликнинг олдини олиш бўйича лойиҳалар танловини эълон қилди

13.03.2020 12:36

ТОШКЕНТ, 13 март. /«Дунё» АА/. ?нновацион ривожланиш вазирлиги мамлакатимизда COVID-19 коронавирусига қарши самарали курашиш, касалликнинг юртимизга кириб келишининг олдини олиш мақсадида “Тиббиёт фанлари” йўналишида амалий лойиҳалар танловини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Маълумки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 2019 йилнинг 31 декабрь куни Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум пневмония эпидемияси юзага келганлиги маълум қилинди. Хитойлик мутахассислар касаллик қўзғатувчиси COVID-19 коронавируси эканини аниқлашди. 2020 йилнинг 10 март ҳолатига кўра, касаллик жаҳоннинг 115 мамлакатида қайд этилиб, дунёда касалликни 115 минг 825 киши юқтиргани, 4 минг 87 киши эса вафот этгани қайд этилди.

Юқоридаги ҳолат республикамизда коронавирусли инфекциялар патогенезини чуқур таҳлил қилиш асосида уларни даволаш технологияларини яратиш ҳамда коронавирус штаммларини аниқлаш учун молекуляр-генетик диагностикумлар яратишга эҳтиёжни юзага келтирмоқда.

 Ҳозирги кунда жаҳон бўйлаб тарқалаётган коронавирус инфекциясининг (COVID-19) Ўзбекистонга кириб келмаслигини таъминлаш, аввало, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими, профилактика ишларини янада юқори даражага кўтаришни тақозо этади.

 Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “?лмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган талабларга мувофиқ ўтказилади.

 ?лмий лойиҳаларга давлат буюртмаси доирасида амалга ошириладиган амалий лойиҳалар мавзулари қуйидагилардан иборат:

– “Коронавирусли инфекциялар патогенезини чуқур таҳлили асосида уларга қарши кураш ва даволаш технологиясини яратиш” бўйича бажарилиши икки йилга мўлжалланган амалий лойиҳа (умумий молиялаштириш ҳажми – 2,0 миллиард сўм);

– “COVID-19 коронавирус штаммларини аниқлаш учун молекуляр-генетик диагностикум яратиш” бўйича бажарилиши бир йилга мўлжалланган амалий лойиҳа (умумий молиялаштириш ҳажми – 1,5 миллиард сўм).

 Электрон рўйхатдан ўтказилган лойиҳалар 2020 йилнинг 15 апрелига қадар (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 10:00 дан 18:00 гача вазирлик биносида қабул қилинади.

 Тақдим этилган лойиҳалар танлов талабларига қатъий риоя қилингани, лойиҳа материалларининг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги, кўчирмачиликка (плагиат) йўл қўйилмагани, талаблар асосида шакллантирилгани бўйича дастлабки техник экспертизадан ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ, илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажарилган амалий ва инновацион тадқиқотлар натижалари улар якунланганидан сўнг тўлиқ тижоратлаштирилиши шарт.

 Тақдим этиладиган лойиҳаларга тегишли вазирликлардан лойиҳа мавзуси, унинг бажарилиши ва ундан кутилаётган натижалар Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг тармоқ ва соҳаларини ривожлантириш учун зарурлиги таъкидланган ҳамда ташкилот ?лмий (илмий-техник) кенгашлари томонидан тавсия этилганлиги ҳақидаги қароридан кўчирма илова қилиниши лозим.

 Танлов ўтказилишининг объективлиги, адолатлилиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида лойиҳаларни қабул қилиш, экспертизасини амалга ошириш, махсус белгиланган хоналарда видеокузатув воситалари (камералар) орқали ёзиб олинади.

 Тақдим этилган лойиҳалардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва ишончлилиги ҳамда танлов ғолиблари томонидан илмий-техник лойиҳаларнинг натижадорлиги, тижоратлаштириш даражаси, танлов дастурлари вазифаларида белгиланган, кутилаётган натижаларни тўла ва ўз вақтида сифатли бажарилишига илмий лойиҳа раҳбарлари, илмий лойиҳани бажарувчи ташкилот раҳбарлари ва тегишли юқори турувчи ташкилотларнинг масъул ходимлари жавобгар ҳисобланадилар.

 Белгиланган муддатда фан йўналишлари бўйича электрон ва қоғоз шаклларда тақдим этилмаган лойиҳалар танловга қабул қилинмайди.

 Танловга битта лойиҳа келиб тушган тақдирда, қайта эълонга берилади ва шундан кейин ҳам лойиҳа келиб тушмаса, дастлабки келиб тушган лойиҳа билан музокара ўтказилади.

 Дастлабки техник экспертизадан ўтмаган лойиҳалар танловнинг кейинги босқичига тавсия этилмайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net