?нновацион ривожланиш вазири Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари билан учрашди

06.01.2021 09:53

ТОШКЕНТ, 6 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ?нновацион ривожланиш вазири ?броҳим  Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси  ?нновацион ривожланиш  вазирлигининг  2018-2020 йиллардаги  фаолияти натижалари ва келгусидаги режалари ҳақида сўз борди.

?броҳим Абдураҳмонов ?сроил компанияси билан ҳамкорликда шаҳар магистрал тизимларини таъмирлаш ишлари бўйича технологияни трансфер қилиб Ўзбекистонда жорий этиш бўйича лойиҳа амалга оширилаётгани ҳақида маълумот бериб ўтди.

Фаол ҳамкорлик ишлари олиб борилаётган давлатлар сифатида Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Ҳиндистон ва Беларусь эътироф этилди.

?стиқболдаги режаларда Ҳиндистон билан коронавирусга қарши вакцина бўйича ишлар амалга оширилиши таъкидлаб ўтилди.

Бугунги кунда «Routern.com» компанияси билан ҳамкорликда Сунъий интеллектни ривожлантириш ва инновацион технологияларни трансфер қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Россия Федерацияси билан қўшма илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Беларусга ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш яхши йўлга қўйилган.

Учрашув давомида ушбу соҳада амалга оширилиши зарур бўлган истиқболдаги вазифалар, ҳамкорликдаги лойиҳалар бўйича фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net