?нновацион ривожланиш вазири ?сроил элчиси Зехавит Бен Хиллелни қабул қилди

27.11.2020 13:10

ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. ?нновацион ривожланиш вазири ?броҳим Абдураҳмонов ?сроил давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Зехавит Бен Хиллелни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазиртлик манбасига таяниб.

?.Абдураҳмонов Ўзбекистонда инновацион экотизимни шакллантиришда амалга оширилаётган ишлар, хусусан соҳага доир қонун ҳужжатлари, юртимизнинг инновацион стратегиясининг мазмун-моҳияти билан элчини таништирди. Стартапларни ривожлантириш, қўшма илмий лойиҳалар танловларини ташкил этиш, инновацион тадбиркорликни қўллаб қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг кўлами ҳақида гапирди. Нобель мукофоти лауреати Дан Шехтманнинг Ўзбекистонга ташрифи, ?сроилнинг “Maya International” компанияси билан сунъий йўлдош орқали қувурлардан сув сизишини аниқлайдиган технология трансфери ҳамда ҳаводан сув оладиган ускуна яратувчи “Watergen” компанияси билан ҳамкорлик алоқалари тўғрисида сўз юритди. Шунингдек, Innoweek 2018 инновацион ғоялар ҳафталигида энг яхши стартап деб топилган Сleanbox лойиҳаси ?сроилнинг нуфузли халқаро StartHaifa танловида ҳам биринчиликни қўлга киритган.

Зехавит Бен Хиллел ўз навбатида ?сроил Ўзбекистонда асосий уч йўналишда ҳамкорлик қилишни ўз олдига мақсад қилганини айтиб ўтди, булар – қишлоқ хўжалиги, махсус таълим ва инновациялардир.

Суҳбат давомида вазирлик ҳузуридаги Ёшлар академияси аъзолари учун турли йўналишларда онлайн маҳорат дарслари ва семинарлар ўтказиш, исроиллик мутахассисларни стартапларга менторлик қилиш масалалари муҳокама қилинди. Ўз навбатида, элчи хоним болалар, ўсмирлар ва ёшларда илм-фан ва инновацияларга қизиқишни ошириш мақсадида вазирликда ташкил этилган "Science for kids" дастури, “Technoways” технологик ривожланиш марафони каби тадбирларга қизиқиш билдирди. ?сроил телевидениесида мунтазам равишда намойиш этиладиган болалар учун турли фан йўналишларидаги ўқув-кўнгилочар кўрсатувларни ўзбек тилида суратга тушириш ва уларни маҳаллий каналларга тақдим этиш зарурати ҳақида фикр алмашилди. Бу ишга исроиллик мутахассисларни жалб қилиш имкониятларини ўрганишга келишилди.

?сроил ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги халқаро ҳамкорлик бўйича МАШАВ агентлиги билан ?нновацион ривожланиш вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни амалга ошириш учун махсус дастур ишлаб чиқиш лозимлиги қайд этилди. ?лмий тадқиқотлар, инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон инновацион экотизимини ривожлантиришда ?сроилнинг бой тажрибасидан фойдаланишни давом эттиришга келишди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net