?нновацион ривожланиш вазири ?броҳим Абдураҳмонов Ҳиндистон элчиси Маниш Прабхат билан учрашди

07.12.2020 13:12

ТОШКЕНТ, 7 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ?броҳим Абдураҳмонов Ҳиндистон элчиси Маниш Прабхат билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик маълумотига таяниб.  

Учрашувда ?нновацион ривожланиш вазирлигининг ҳиндистонлик ҳамкорлар билан амалга ошираётган қатор лойиҳаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, “Routern.com” компанияси директори Чандраната Шарма ?нновацион ривожланиш вазирлигининг Ҳиндистонидаги элчиси этиб тайинланди. “Routern.com” компанияси билан сунъий интеллектни ривожлантириш ва инновацион технологияларни трансфер қилиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Элчи Маниш Прабхат ?нновацион ривожланиш вазирлигининг Ҳиндистон билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар кўлами ва сифатини юқори баҳолади, биргаликдаги ишлар йўналишларини янада кенгайтириш бўйича вазирликка кўмакдош бўлишга тайёрлигини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net