?нновацион ривожланиш вазири АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан илмий-амалий ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалаларини муҳокама қи

02.11.2020 17:18

ТОШКЕНТ, 2 ноябрь. /«Дунё АА/. Ўзбекистон ?нновацион ривожланиш вазири АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан онлайн-музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда соҳага оид қатор масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, ?нновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан илмий-техник ахборот алмашиш, илмий-амалий тадбирлар ўтказиш масаласи бўйича фикрлар алмашилди. Ҳозирда ?нновацион ривожланиш вазирлигида олимлар учун академик инглиз тили курслари ташкил этилган бўлиб, бу илм аҳли учун Web of Science, Scopus, Springer, Wiley каби халқаро илмий-техник маълумотлар базаларидан фойдаланиш ҳамда халқаро илмий грантларни жалб қилиш имконини беради.

Мазкур лойиҳа доирасида, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, ёш олимларнинг тадқиқотлари учун хорижий грант маблағларини йўналтириш, илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш ва тадқиқотчиларнинг малакасини оширишга қаратилган ўқув курслари фаолиятини кенгайтириш ҳамда такомиллаштириш лозимлиги таъкидланди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ?лғор технологиялар марказида ёш бошланғич компаниялар учун илмий ривожланиш билан боғлиқ Минтақавий Стартап тренинг GIST (Фан ва технологиялар орқали глобал инновация) дастури ўтказилгани ҳақида гапирилиб, юртимизда амалга ошириладиган таълим дастурларига Америка Қўшма Штатларидан мураббийлар сифатида тадбиркорлик, венчур фондлар, инновацияларни бошқариш соҳасидаги мутахассисларни жалб қилиш бўйича таклифлар берилди.

Томонлар миллий мақсадлардан келиб чиққан ҳолда АҚШ тажрибасига асосланиб инновацион экотизим инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича музокаралар олиб борди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net