«?ннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси Жанубий Корея матбуоти нигоҳида

27.04.2022 11:12

СЕУЛ, 27 апрель. /“Дунё” АА/.  Жанубий Корея матбуоти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган «?ннопром. Марказий Осиё» Халқаро саноат кўргазмасига алоҳида эътибор қаратаётир, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, мамлакатдаги етакчи нашрлардан бири - «The Korea Post» журналининг ёзишича, кўргазманинг ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад инвестиция, саноат, савдо-иқтисодий ҳамкорлигининг ўсишига янги туртки бериш учун муштарак манфаатлар кесишадиган нуқталарни кашф этиш, шунингдек, ўзаро манфаатли лойиҳалар сонини кўпайтириш ниятида ҳудудлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқот ўрнатиш билан изоҳланади.

Бу йил кўргазмада қатнашиш учун МДҲ мамлакатлари, Франция, ?талия, Голландия, Ҳиндистон, ?рландия ва Япониядан 5 минг нафардан зиёд иштирокчилар, 200 дан ортиқ хорижий компаниялар ва бизнес делегациялари рўйхатдан ўтишди. Шунингдек, Россия, Тожикистон, Беларусь, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Мўғулистондан расмий делегациялар ҳам ташриф буюрди.

“Халқаро кўргазма доирасида Ўзбекистондаги турли тармоқларнинг инвестиция ва саноат салоҳияти тақдимотлари, саноат ишлаб чиқариши ва Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликнинг асосий масалаларини қамраб олган ўқув сессиялари ва бошқа тадбирлар, шунингдек, В2В алоқалар биржаси ташкил этилди. Айрим тадбирлар Ўзбекистон ҳудудлари маъмуриятлари ва кўргазмада қатнашаётган мамлакатларнинг саноат компаниялари ўртасида муносабатларни ўрнатишга қаратилган. Кўргазмада намойиш этилаётган инновацион саноат ишланмалари ва йирик ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари, бир қатор миллий, минтақавий ва корпоратив стендлар айнан шу нуқтаи назардан барча имкониятлар кўламини ўзида акс эттирган”, деб ёзади «The Korea Post» журнали.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net