«?ННОПРОМ – 2022»: ?лк шартномалар тўплами имзоланди

25.04.2022 11:10

ТОШКЕНТ, 25 апрель. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкентда бошланган «?ННОПРОМ-2022» халқаро саноат кўргазмаси доирасида шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, тадбирда савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий, маданий-гуманитар соҳаларда халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш бўйича битимлар алмашилди, шунингдек, Россиянинг Омск вилояти ва Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича  2022-2023 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси»  имзоланди.

Ҳужжатни Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов,  Россия томонидан саноат ва савдо вазири Денис Мантуров имзолади.

Ушбу ҳужжатларни имзолаш маросимида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ва Омск вилояти ҳокими Александр Бурков иштирок этди.

«ЎЗЕНЕРГОТАМ?Р» акциядорлик компанияси Бош директори Жўрабек Соҳибов ва  «ЭКОЛОС»  компаниялар гуруҳи вице-президенти Артём Тонян Ўзбекистонда сув тозалаш иншоотлари ва саноат оқова сувларини тозалаш иншоотларини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича ўзаро шартномалани алмашдилар.

Бундан ташқари, «Navro`z-PTK»  МЧЖ бош директори Олим Расулов ва «Магнит» чакана савдо тармоғи бош директори Ян Дюннинг ўзаро товарларни сотиш ҳажмини ошириш бўйича  ҳамкорлик шартномаларини  алмашдилар.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори ?лҳом Собиров, «Русские сезоны» МЧЖ Бош директори Дариа Мациевская ва «Термопол» МЧЖнинг ривожланиш бўйича директори Владислав ?ванов таълим ва илмий тадқиқотлар, қўшма тадқиқотлар, техник тўқимачилик ва тўқув бўлмаган маҳсулотларни оммалаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандумни имзоладилар.

Тадбирда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло ?ноятов, «ZUMA PHARMA» МЧЖ асосчиси Нодир Юнусов ва «Герофарм»   МЧЖ савдо директори Владимир Скорняков инсулин дориларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича амалий чора-тадбирларни бошлаш тўғрисидаги Меморандумни ўзаро алмашдилар.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Қориев ва «Фармасинтез» компаниялар гуруҳининг МДҲ мамлакатларига эспорт қилиш бўйича директори Юрий Петросян ўзаро ҳамкорликда фармацевтика корхонасини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича имзоланган ҳамкорлик шартномаси ҳам  алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net