?мпорт ўрнини босувчи маҳсулотлар сони кўпаймоқда

07.02.2020 15:16

ТОШКЕНТ, 7 февраль. /“Дунё” АА/. Юртимизда электротехника саноати изчил ривожланмоқда, ишлаб чиқариш тармоқлари янги маҳсулотлар билан кенгаймоқда. Бу эса ўз навбатида ички бозорда аҳолининг талабини қондириш баробарида экспорт ҳажмини ортишига туртки бўлмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси хабарига таяниб.

Аммо бу маҳсулотларни тайёр ҳолга келгунга қадар ишлатиладиган бутловчи қисмлар, хом ашё ресурсларига бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. Аксарият эҳтиёт қисмлари импорт асосида хориждан келтирилаётгани эса айни ҳақиқат.

?шлаб чиқаришдаги ушбу бўшлиқни тўлдириш мавжуд муаммоларни бартараф этиш, корхоналарга бутловчи қисмларни ички импорт асосида маҳаллийлаштирилган ҳолда етказиб бериш каби масалалар уюшманинг доимий эътибор марказида турибди.

Бугунги кунда уюшма томонидан кўпгина ишлаб чиқариш объектлари билан ушбу йўналишда импорт ўрнини босувчи бутловчи қисмларни етказиб бериш бўйича шартномалар тузилмоқда. Саноат кооперацияси ривожланиб бормоқда.

 “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси Тошкент металлургия заводи билан саноат кооперациясини йўлга қўйиш борасида амалий ҳамкорлик учрашуви ўтказди.

Унда уюшма таркибига кирувчи корхоналарга зарур бўлган металл-прокат хом-ашёсини ишлаб чиқариш ва уларни жойларга кооперация асосида етказиб бериш масаласи кўриб чиқилди. Учрашув чоғида ҳамкорликда янги завод барпо этиш масаласи муҳокама қилинди.

Ушбу объект ишга тушгач, юртимиздаги кўпгина саноат корхоналари учун тайёр металл хом-ашёсини етказиб бериш каби масалаларга ечим топилади. Шунингдек, у уюшма корхоналари учун ҳам кенг имкониятлар эшигини очади.

Учрашувга қадар уюшма таркибига кирувчи корхоналарнинг 2020 йилда металл хом-ашёсига бўлган талаблари ва техник параметрлари ўрганиб чиқилди. Тошкент металлургия заводи масъул мутахассислари билан биргаликда бутловчи қисмларнинг техник талаблари, параметрлари ва уларнинг сифатлилик даражаси тўғрисида фикр алмашилди. 

Уюшма корхоналари томонидан импорт асосида олиб келинаётган бутловчи қисмлари металл прокатлари рўйхати уни маҳаллийлаштириш асосида етказиб бериш талаблари бўйича ўзаро келишувларга эришилди.

Кооператив алоқалар ўрнатиш бошқа корхоналар билан ҳам давом эттирилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net