?ҲТ Савдо–саноат палатаси веб-саҳифаси Халқаро валюта жамғармасининг 2021 йилда Ўзбекистоннинг ривожланиш суръатларига оид башорати ҳақи

17.05.2021 13:54

ТЕҲРОН, 17 май. /«Дунё» АА/.  ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти (?ҲТ)нинг Савдо–саноат палатаси веб-саҳифасида “ХВЖ: Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги иқтисодий ўсиши қарийб 5 фоизни ташкил этади” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда хабар қилинишича, Халқаро валюта жамғармаси 2021 йил 25 январдан 17 февралга қадар экспертлар миссиясининг виртуал сафари якунлари бўйича баёнотини тарқатган. Баёнотда ёзилишича, COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган инқироз юмшаганидан сўнг Ўзбекистон барқарор иқтисодий ўсишга эришиш учун тизимли ислоҳотларни жадаллаштириши лозим бўлади.

Мақолада алоҳида таъкидланишича, COVID-19 пандемияси Ўзбекистон аҳолиси ва иқтисодиётига нисбатан қисқа муддат салбий таъсирини кўрсатди, бу ҳукуматга “ўз вақтида ва қатъий” чоралар кўришга кўмаклашди. ХВЖ экспертларининг ҳисоблашларича, бу Ўзбекистоннинг 2020 йилда иқтисодиёт ижобий ўсишини намоён қилган кам сонли мамлакатлардан бири бўлишига кўмаклашди.

Мақолада ХВЖ ҳисоб-китобларича, Ўзбекистонда 2021 йил иқтисодий ўсиш қарийб 5 фоизни ташкил этиши башорат қилинган.  

Материалда, шунингдек, иқтисодиётнинг тикланиши кўп жиҳатдан вирусга қарши эмлаш жараёни қамровларига ҳамда Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари ривожланишига ҳам боғлиқ бўлиши қайд этилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net