Ҳукумат комиссияси томонидан Тошкент вилоятида фармацевтика жабҳасидаги сармоявий лойиҳалар ўрганилди

08.08.2022 16:18

ТОШКЕНТ, 8 август. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси Тошкент вилоятида ўз ишини давом эттиргани ҳолда қатор йирик инвестиция лойиҳалари ижроси билан танишди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, бундай ташрифларнинг асосий мақсади ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг жорий ҳолатини ўрганиш, тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал қилиш, инвестициявий, саноат ва экспорт фаолиятини ривожлантириш мақсадида барча имкониятлардан фойдаланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқишдир.

Ташриф йўналиши бўйлаб биринчи бўлиб тиббиёт, ветеринария ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳалари учун биотехнологик маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган «Rossa» МЧЖ компанияси кўздан кечирилди. Лойиҳани амалга ошириш учун 5 миллион доллардан ортиқ маблағ ўзлаштирилди. Бу ерда замонавий ускуналар ўрнатилди ва тажрибали мутахассислар ишламоқда. 2021-2022 йиллардаги пандемия даврида компания санэпид станция эҳтиёжлари учун COVID-19  ташҳисини қўйиш учун 3,8 миллион ПЦР тестини етказиб берди. Бу, биринчи навбатда, маҳаллий ишлаб чиқарилган диагностика воситаларига ички талабни қисман таъминлашга, иккинчидан, битта тест нархини 2021 йилда 30 минг сўмгача, 2022 йилда эса 27 минг сўмгача камайтиришга имкон берди.

Шунингдек, Ҳукумат комиссияси аъзоларига компаниянинг янги ишланмалари, шу жумладан, В?Ч, В ва С гепатитлари, инсон папилломавируси, сил, герпес ва бошқа инфекцияларни аниқлаш учун ПЦР тест тизимлари тақдим этилди.

Комиссия ташриф буюрган навбатдаги манзил Зангиота туманидаги 130 гектар майдонда жойлашган "Тошкент Фарма Парк" инновацион фармацевтика илмий-тадқиқот кластерини қуриш майдончаси бўлди. Лойиҳа республикада фармацевтика саноатининг комплекс ривожланишини рағбатлантириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Ўз тақдимотларида масъул раҳбарлар бажарилган ишларнинг жорий натижалари ва истиқболдаги режалари ҳақида сўзлаб беришди. Хусусан, кластер ҳудудида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази, илмий-тадқиқот марказлари, виварий, Фармацевтика техник университети, ишлаб чиқариш корхоналари, маъмурий бинолар, стадионга эга бўлган спорт мажмуаси ва бошқа иншоотларни барпо этиш режалаштирилган. Ҳозирнинг ўзида Туркия, Чехия, Ҳиндистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг йирик хорижий компаниялари резидент мақомини олишга қизиқиш билдирган. Ушбу компаниялар томонидан умумий қиймати 200 миллион долларга яқин лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Комиссия аъзолари кластернинг ҳар бир таркибий қисмини амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати, ҳар бир объектни қуриш, муҳандислик коммуникацияларига уланиш ва бошқа жиҳатлар билан қизиқишди.

Тадбиркорлар билан бўлиб ўтган мулоқотда бизнес учун долзарб масалалар кўтарилди, шунингдек, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш бўйича конструктив ғоялар билдирилди. Масъул раҳбарларга кластер қурилишининг ҳар бир босқичини амалга ошириш, юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни идоралараро яқин ҳамкорлик қилиш орқали тезкор ҳал этиш бўйича ишларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net