Ҳиндистоннинг «GMR Group» компанияси билан ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказилди

03.06.2020 13:25

ТОШКЕНТ, 3 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида Ҳиндистоннинг GMR Group компанияси вакиллари билан видеоконференцалоқа шаклида музокара ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. 

Онлайн-тадбирда авиация соҳасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.  GMR вакиллари компания томонидан Ҳиндистон, Туркия ва Филиппинда халқаро аэропортларни қуриш, уларни модернизация қилиш ва бошқарув тизимида амалга оширилган йирик лойиҳалар тақдимотини ўтказди.

Мазкур компания “яшил аэропортлар” концепциясини ривожлантиришда, шунингдек, аэропортларга инновацион технологияларни (шахсни аниқлаш ва таниш технологиялари, мобиль телефонлар имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда назорат-ўтказиш пунктларидан йўловчиларни ўтказувчанлик қобилиятини бир-неча баробарга ошириш ва бошқалар) ўрнатишда катта тажрибага эга.

Учрашувда Ўзбекистон томонидан Марказий Осиё логистика хабини ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳусусида маълумот берилди. Шунингдек, GMR компаниясига вилоятлардаги халқаро аэропортларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инвесторларга бериш бўйича ўтказиладиган тендерларда иштирок этишга таклиф этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net