Ҳиндистонлик тадбиркорлар билан истиқболли соҳаларда ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди

09.10.2021 18:25

ДЕҲЛ?, 9 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Ҳиндистоннинг «DG Hospital» ва «Al Jalil Exports» компаниялари таъсисчилари Рамеш Говда ва Совмия Рамеш билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистонда турли соҳаларда қўшма дастурларни амалга ошириш ва мамлакатимиздаги истиқболли лойиҳаларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда миллий маҳсулотлар экспорти географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот жараёнида ҳиндистонлик ишбилармонларга Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти учун яратилган шароитлар, хорижий инвесторлар учун мавжуд кенг имконият ва қулайликлар, берилаётган имтиёзлар ҳамда барча соҳалардаги истиқболли ва ўзаро манфаатли лойиҳалар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Рамеш Говда республикамизнинг тарихи, маданияти ва урф-одатлари ҳақида кўп ўқиганини айтиб, Ўзбекистон ва Ҳиндистон тарихий ва маданият жиҳатдан узвий боғлиқлигини таъкидлади.

Ҳиндистонлик тадбиркор республикамиздаги кўплаб соҳалар, жумладан соғлиқни сақлаш, таълим, фармацевтика, АКТ, сунъий интеллект, кончилик ва шаҳарсозлик йўналишларидаги лойиҳаларга катта қизиқиш билдирди.

Шунингдек, у Ўзбекистон ва Ҳиндистонни савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда яқин ҳамкорлар экани ва дўстона алоқалар янада ривожланиб бораётганини эътироф этди.

Рамеш Говда Ўзбекистондаги истиқболли лойиҳалар билан яқиндан танишиш, тегишли вазирлик ва тадбиркорлар билан ҳамкорлик борасида музокаралар ўтказиш учун мамлакатимизга келиш истагини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net