Ҳиндистон тери-пойабзал компанияси Хоразм вилоятида лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди

26.06.2020 12:03

ДEҲЛ?, 26 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги вакиллари билан Ҳиндистоннинг "East West Tanners" компанияси раҳбари Муҳаммад Юнус ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Онлайн тадбирда Ҳиндистоннинг “D'oceanic Dolphin Apparels” компанияси бошқаруви директори, «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси маслаҳатчиси Митеш Верма ҳам қатнашди.

“East West Tanners” корхонаси ўз фаолиятини Ҳиндистоннинг чарм саноати марказларидан бири бўлган Уттар-Прадеш штати Канпур шаҳрида олиб боради. У чарм маҳсулотларининг кенг турларини ишлаб чиқаради ҳамда уларни Европа ва АҚШга экспорт қилади.

Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда мамлакатимизда чарм-пойабзал саноатини ривожлантириш ва унинг экспорт салоҳиятини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига биноан 2018 йилнинг май ойида чарм хомашёсини сотиб олиш, сақлаш ва қайта ишлаш, чарм буюмлари, чарм билан ишлов берилган маҳсулотлар ва пойабзал ишлаб чиқариш корхоналарини бирлаштирган «Ўзчармсаноат» уюшмаси ташкил этилди.

Музокараларда чарм ва пойабзал саноатида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

«Ўзчармсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари М.Зоҳидов ва Хоразм вилояти ҳокими маслаҳатчиси А.Давлатов ҳиндистонлик тадбиркорларга вилоятнинг инвестиция салоҳияти ва ушбу ҳудудда амалга ошириш учун таклиф этилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, йирик ва ва майда шохли қорамол терисини қайта ишлаш, ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳалари таклиф этилди.

Ушбу лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирган М.Юнус карантин чекловларидан сўнг «Ўзчармсаноат» уюшмаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги масъуллари билан лойиҳалар ижроси бўйича музокаралар олиб бориш учун Ўзбекистонга келиш ниятида эканини маълум қилди.

Видеоконференция якунида навбатдаги музокараларни жорий йилнинг июль ойида ташкил этишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net