Ҳиндистон савдо ва саноат вазири ўринбосари билан учрашув ўтказилди

30.01.2021 11:58

ДЕҲЛ?, 30 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳатов ушбу мамлакат савдо ва саноат вазири ўринбосари Бидют Бехари Свэйн билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг
12-йиғилиши якунлари бўйича эришилган келишувлар ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш бўйича фикр алмашилди.

Хусусан, Ҳиндистон бозорида талаб юқори бўлган маҳсулотлар импортчилари ва ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчи компаниялар ўртасида мунтазам онлайн-музокаралар ташкил этишга келишиб олинди.

Қолаверса, Ўзбекистонда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ҳиндистонга тизимли равишда экспорт қилишни йўлга қўйишнинг ташкилий асосларини муҳокама қилиш мақсадида Ҳиндистон Савдо ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи савдо бош дирекцияси вакиллари билан учрашув ўтказилади.

Эслати ўтамиз, Бидют Бехари Свэйн 2020 йил декабрь ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 12-йиғилишига ҳамраислик қилган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net