Ҳинд компанияси билан ўзаро савдо ҳажмларини ошириш масалалари муҳокама қилинди

03.12.2020 18:23

ДЕҲЛ?, 3 декабрь. /«Дунё» АА/. Республикамиз экспорт ҳажмини ошириш ва географиясини кенгайтириш борасида олиб борилаётган ишлар доирасида мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонасида “Kirat Lifesciences Pvt. Ltd.” компанияси раҳбари Киратвир Сингх билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

“Kirat Lifesciences Pvt. Ltd.” компанияси, асосан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва доривор ўсимликлар импортига ихтисослашган.

Учрашувда Ўзбекистонда етиштирилган ушбу турдаги маҳсулотларни Ҳиндистон ва минтақадаги бошқа мамлакатлар бозорига етказиш, экспорт ҳажмларини ошириш бўйича фикр алмашилди.

Ҳинд компанияси вакили истиқболда Ўзбекистон ҳудудларида доривор ўсимликларни қайта ишлашга ихтисослашган корхона лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net