Ҳинд компанияси билан Қорақалпоғистондаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди

01.12.2020 17:13

ДЕҲЛ?, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, тармоқларга хорижий сармояларни кенг жалб қилишга қаратилган амалий ишлар доирасида мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси кўмагида Ҳиндистоннинг «Rising Hongfa Group» компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари ўртасида видеоконференция шаклида музокара ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Rising Hongfa Group» кўп тармоқли компания бўлиб, қурилиш материаллари, тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, саноат чиқиндиларини қайта ишлаш, муқобил энергия манбаалари ва бошқа қатор йўналишларда фаолият олиб боради. Компаниянинг Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Камбоджа ва Эфиопияда ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд.

Музокаралар доирасида ҳинд тадбиркорларига Қорақалпоғистоннинг иқтисодий салоҳияти ва мавжуд имкониятлар ҳақида ахборот берилиб, манзилли лойиҳавий таклифлар тақдим этилди.

«Rising Hongfa Group» компанияси вакиллари Қорақалпоғистон ҳудудида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхонани ишга тушириш бўйича лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирди. Бу борада тегишли ҳамкорлик меморандум лойиҳасини ишлаб чиқишга келишилди.

Ҳинд компанияси делегацияси мазкур инвестицион лойиҳани амалга ошириш истиқболларини ўрганиш учун Қорақалпоғистонга ташриф буюради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net