«Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонасига элчихоналар кўмагида тўғридан-тўғри хорижий инвестицион лойиҳалар жойлаштирилади

18.08.2020 17:59

ТОШКЕНТ, 18 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори  қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Қарорга мувофиқ, Хоразм вилоятида 2020–2022 йилларда умумий қиймати 2,2 триллион сўмлик 84 та инвестиция лойиҳалари, бундан ташқари умумий қиймати 516,8 миллион долларлик 26 та истиқболли инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.

 2021 йил 1 апрелга қадар 26 та йирик инвестиция лойиҳалари билан бир вақтда вилоятнинг ҳар бир туманида қўшимча янги саноат ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилади.

 «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонасининг (Э?З) қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган бўш турган ер участкалари ҳисобидан кенгайтириладиган ҳудудлар белгиланди.

 Қарорга кўра, Э?Зга Ўзбекистоннинг тегишлича хориждаги дипломатик ваколатхоналари бириктирилди.

 Бириктирилган элчихоналар вилоят ҳокимлиги билан биргаликда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан Э?Зда янги инвестиция лойиҳаларини жойлаштиради.

 Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан ?нфратузилма жамғармаси ташкил этилиб, унинг маблағлари Э?Знинг кенгайтирилган ҳудудларида инфратузилма қурилишини молиялаштиришга йўналтирилади.

 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб экспорт қатновларда Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри ўртасида экспорт қилувчиларга темир йўл юк қатнови тарифларига 50 фоиз чегирма жорий этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net