Германиядан муносабат: Ўзбекистон пахтачилик соҳасини муваффақиятли ислоҳ қилмоқда

04.05.2021 10:41

ТОШКEНТ, 4 май. /«Дунё» АА/. Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига мамлакатимизда пахтачилик тармоғи муваффақиятли ислоҳ қилинаётганига доир ахборотни жойлаштирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) 2020 йилги пахта йиғим-терими тўғрисидаги ҳисоботида Ўзбекистон пахтани йиғиб-теришда болалар меҳнатидан бутунлай воз кечгани ва мажбурий меҳнатга деярли барҳам берганини тасдиқлаган.

Шунингдек, мазкур хабарда Германия Ташқи ишлар вазирлиги, Федерал иқтисодиёт ва технологиялар вазирлиги ва Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси экспертлари гуруҳи Ўзбекистон эришган натижаларни ижобий баҳолагани ҳам қайд этилади. Ушбу ижобий баҳо 2006 йилдан буён давом этиб келаётган ўзбек пахтаси экспорти бойкотини енгиллаштиришга ҳам туртки бўлди.

Соҳа мутахассисларининг фикр билдиришича, Ўзбекистон тўқимачилик соҳасига қўшилган қийматни жорий этаётгани қувонарли ҳолдир. Сўнгги йилларда мамлакат пахтани ип-калава ҳамда тўқимачилик маҳсулоти сифатида экспорт қилмоқда, бу эса маҳсулотнинг хом ашё сифатидаги экспортини анча камайтиришга олиб келди. Энди 2020 йил апрель ойидан буён GSP+ бенефициар мақомини олган мамлакат сифатида Ўзбекистон ишлаб чиқараётган маҳсулотларини Европа ?ттифоқи бозорига божсиз олиб кириши мумкинлиги мамлакат учун янги истиқболларни очиб беради.

Ўз вақтида «Ўзтўқимачиликсаноат» раиси ?лҳом Ҳайдаров ?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари билан суҳбат чоғида бу масалаларга муносабат билдириб, қуйидаги фикрларини ўртоқлашган эди: “Муҳтарам Президентимиз бошчилигида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва нодавлат ташкилотлар фаолиятини кафолатлаш бўйича жуда муҳим қадамлар ташланди. Осон бўлмаса-да, ҳукумат пахтага давлат буюртмаси берилиши тизимидан воз кечди. Буларнинг барчаси миллий иқтисодиётнинг ўсишига кўмаклашиш, унга тўсқинлик қиладиган омилларни бартараф этиш учун амалга оширилди. Мавжуд камчиликларга чек қўйиш борасида амалга оширилган ишлар натижасини кўриб, “Cotton Campaign” ҳам шунга монанд равишдаги қарорларни қабул қилди. Сўнгги йилларда тўқимачилик саноатимизда амалга оширилган ислоҳотлар халқаро ҳамжамият томонидан муносиб даражада ўз эътирофини топмоқда. Халқаро меҳнат ташкилоти ва Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси ҳам бизнинг бу соҳадаги ютуқларимизни юқори баҳоламоқда. Бу ҳам Янги Ўзбекистон танлаган йўлнинг нақадар тўғри эканини яна бир карра исботлайди”.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net