Германия нашрларида Ўзбекистондаги иқтисодий, ижтимоий вазият ҳақида мақолалар чоп этилмоқда

22.05.2020 13:37

БЕРЛ?Н, 22 май. /“Дунё” АА/. Германиянинг қатор интернет сайтларида пандемия шароитида Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар натижаларига бағишланган мақолалар чоп этиляпти, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, “Pressaktuell” янгиликлар порталидаги мақолада ёзилишича, карантин ва ўзини-ўзи яккалаш тартиби мамлакатда коронавирус тарқалишини назорат қилишга имкон яратди. Эпидемиологик вазият эса аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами ва вирус инфекциясига қарши курашаётган тиббиёт ходимлари учун ўзига хос синов бўлди.   

Мақола ўқувчиларни Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, шунингдек, коронавирусга қарши курашда қатнашаётган тиббиёт, санитар-эпидемиология ва бошқа соҳа ходимларини моддий рағбатлантириш натижалари билан таништиради.

Қайд этилганидек, ижтимоий кўмак ва моддий ёрдам учун сарфланаётган харажатлар коронавирусга қарши курашиш учун тузилган махсус ?нқирозга қарши кураш жамғармаси томонидан қопланмоқда. 

Нашрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташаббуси ҳақида сўз юритилиб, хайрия ишларини олиб борган тадбиркорлар давлат томонидан рағбатлантирилиши бўйича маълумотларни келтиради.

Ўз навбатида, “Fair-news” портали пандемия шароитида кичик тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзларга тўхталади.  

“Сўнгги икки ой мобайнида мамлакат аҳолиси ҳаётида ва иқтисодий жабҳаларда пандемия оқибатларини юмшатишга доир Ўзбекистон Президентининг 12 та фармон  ва қарорлари қабул қилинди. Бунинг натижасида 500 мингдан ортиқ тадбиркор ва 8 миллиондан зиёд аҳоли 30 триллионлик имтиёз ва преференцияларга эга бўлди”, дея келтирилади немис нашрида.

Мақолада, шунингдек, мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга ойдинлик киритилиб, Ўзбекистонда карантин тадбирларининг халқаро талаблар асосида босқичма-босқич юмшатилаётгани эслатиб ўтилади. Хусусан, ҳудудларнинг “яшил”, “сариқ” ва “қизил” рангларга ажратилгани, 110 минг нафар ишбилармонга фаолиятини қайта бошлашига рухсат берилгани қайд этилади.   

Бугунги кунда 600 мингдан ортиқ инсон ўз иш жойларига қайтишди. Соҳалар ва ҳудудлардаги эпидемологик вазиятдан келиб чиқиб яна 40 мингдан ортиқ ишбилармонга ўз фаолиятини давом эттиришга рухсат берилади. Айни жиҳатлар ҳам нашр эътиборидан четда қолгани йўқ: “Республика аҳолиси учун зарур шароитни яратиш мақсадида сартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи, ҳайдовчи ва бошқа касб эгаларига ишлашларига имкон берилди. Улар даромад солиғидан озод қилинди”.

“Пандемия оқибатларини юмшатиш доирасида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури учун ажратилган 1 триллион кредит тўлови муддати узайтирилди. Дастурни тўлиқ амалга ошириш учун Тараққиёт ва тикланиш жамғармаси ҳисобидан 100 миллион доллар ажратилди”, деб ёзади “Fair-news”.

Мақола муаллифи аҳолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисида сўз юритар экан, мамлакатда 14 ёшгача фарзанди бўлган оилаларга нафақа, боласи икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сони 2020 йил 1 июндан бошлаб қўшимча 10 фоизга оширилишини алоҳида таъкидлайди.

Бир сўз билан айтганда, немис нашрлари Ўзбекистон саъй-ҳаракатлари мамлакатда барқарор иқтисодий ўсиш ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, шунингдек, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилганини қайд этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net