Германия компанияларининг чорвачилик ва мева-сабзавотчиликни ривожлантиришдаги замонавий тажрибаси ўрганилди

20.07.2020 15:57

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 20 июль. /«Дунё» АА/.  Мамлакатимизнинг Франкфурт (Германия)даги  Бош консулхонаси,  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ёш фермерлар кенгаши ҳамкорлигида Германиянинг «Kuchler Service e.K.» компанияси менеджери, ватандошимиз Учқун Абдуллаев иштирокида қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликда турли хизматлар кўрсатишнинг илғор тажрибасига бағишланган онлайн-семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур тадбирни ташкил этишдан мақсад Германиянинг чорвачилик, мева-сабзавотчилик ва ерга ишлов беришда қўшимча хизматлар кўрсатишга ихтисослашган компаниялари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлари фаолияти, уларнинг замонавий тажрибаси ҳақида батафсил маълумотлар беришдан иборат бўлди.

Учқун Абдуллаев Германияда сут ва гўшт етиштиришда ўрнатилган озиқ-овқат рационлари, уларни тузиш тартиби ва бошқа халқаро меъёрлар ҳақида тақдимот ўтказди. У ўзбекистонлик ёш фермер ва соҳа мутахассисларига, шунингдек, ушбу тартибларни қўллаш бўйича тегишли формула ва тавсиялар берди.

Таъкидлаш керак, аввал ўтказилган веб-семинарлардан фарқли ўлароқ бу галги тадбирда юртимизда кенг тарқалган оилавий қорамолчиликка алоҳида эътибор қаратилиб, соҳа учун қизиқарли бўлган фойдали маълумотлар тақдим этилди.

«Zoom», «Youtube» ва «Facebook» орқали тўғридан-тўғри намойиш этилган тадбирни 500 га яқин ватандошимиз кузатиш имкониятига эга бўлди. Жумладан, Ўзбекистон ёш фермерлари кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларидаги аъзолари семинарда фаол қатнашди.

Веб-тадбирда ёш фермерлар, соҳага янги кириб келаётган тадбиркор ва хусусий хўжаликлар вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net