«Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашрининг навбатдаги сони эълон қилинди

25.11.2021 11:24

ТОШКЕНТ, 25 ноябрь. / «Дунё» АА/. Молия вазирлиги расмий сайтида «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашрининг навбатдаги сони эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда жорий йил якунлари бўйича кутилаётган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва 2022-2024 йиллар учун прогноз маълумоти билан танишиш мумкин.  

Ахборот нашрида солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари, келгуси йил учун даромад, харажатлар ва давлат бюджети тақчиллигининг прогнозлари тақдим этилган.

2022 йилда қўшилган қиймат солиғи ставкаси ва фойда солиғи ставкаси (15 фоиз), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси (12 фоиз), айланмадан олинадиган солиқ ставкаси (4 фоиз) ва дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган фойда солиғи ставкаси (5 фоиз) сақлаб қолиниши режалаштирилаётгани маълум қилинган.

Шу билан бирга, солиқ мақсадидаги харажатлар таркибига кирадиган амортизация ажратмалари чегаравий нормаларининг ва инвестициявий чегирма миқдори янги технологик ускуналарни сотиб олиш – 10 фоиздан 20 фоизгача, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш – 5 фоиздан 10 фоизгача ортиши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 2022 йил учун Давлат бюджети харажатлари 214,8 триллион сўмни ёки Я?Мга нисбатан 25,6 фоизни ташкил этиши кўзда тутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net