Франциянинг «Schneider Electric» компанияси узоқ муддатли шерикликдан манфаатдор

20.05.2020 13:31

ПАР?Ж, 21 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Париждаги элчихонаси вакиллари «Ўзелтехсаноат» уюшмаси, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги билан биргаликда Франциянинг «Schneider Electric» компанияси раҳбарияти билан видеоконференция ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Видеоконференцияда электрон ва электротехника саноатида инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда вакилларимиз томонидан «Ўзелтехсаноат» уюшмаси фаолияти, республикадаги қулай сармоявий ва ишбилармонлик муҳити, шунингдек, етакчи ихтисослаштирилган хорижий компаниялар иштирокида электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш  имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Ўз навбатида, «Schneider Electric» компаниясининг Россия ва МДҲ мамлакатларидаги бизнесни ривожлантириш бўйича раҳбари С.Мележик Ўзбекистоннинг улкан саноат салоҳиятга эга эканини таъкидлаб, компания мамлакатимиз билан узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини қайд этди.

Хусусан, француз ишбилармонлари электр жиҳозларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳага қизиқиш билдирди. Музокараларда лойиҳани  амалга ошириш мақсадида унинг асосий кўрсаткичларини ўрганиш бўйича таклифларни ишлаб чиқишга келишилди.

Тадбир якунида ҳамкорлик масалаларида маълумот алмашиш учун «Ўзелтехсаноат» уюшмаси вакиллари билан қўшимча маслаҳатлашувларни ўтказишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net