Финляндия ?нсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фондининг янги ҳомийсига айланди

03.06.2020 13:26

ТОШКЕНТ, 3 июнь. /“Дунё” АА/. Финляндия Республикаси Ўзбекистонда Оролбўйи минтақаси учун ?нсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фондининг (?ХКТФ)  янги ҳомийсига айланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Европа ?ттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси маълумотига таяниб.

Жорий йил 29 май куни Финляндия ҳукумати ва  ?ХКТФнинг Нью-Йоркдаги офиси Финляндия Траст фондига 1 миллион евро миқдорида маблағ ўтказиши ҳақидаги битимни имзолади.   

Ушбу маблағни ажратиш тўғрисидаги қарор Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто томонидан 2019 йил ноябрь ойида Брюсселда бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Е?” ҳамкорлик кенгашининг 15-йиғилишида эълон қилинган эди.

Мазкур молиявий кўмак инсон хавфсизлиги концепцияси тамойиллари асосида ўзаро боғлиқ муаммоларнинг қуйидаги олтита кластерини ҳал қилишга йўналтирилади:

- Экологик хавфсизлик;

- ?қтисодий хавфсизлик;

- Озиқ-овқат хавфсизлиги;

- Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хавфсизлик;

- ?жтимоий хавфсизлик;

- Донорлик ёрдами самарадорлиги.

Финляндиянинг молиявий кўмаги Фонднинг мавқеини мустаҳкамлайди ҳамда Орол денгизи инқирозининг мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли соғлиги ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётга салбий таъсири оқибатларини бартараф этишда муҳим омилга айланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net