Фарғона вилоятида шамол электр станциясини қуриш бўйича Ўзбекистон-Малайзия музокаралари бўлиб ўтди

26.05.2021 16:42

КУАЛА-ЛУМПУР, 26 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Малайзиянинг «Clipper Energy» компанияси вакиллари ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда томонлар Фарғона вилоятида 450 миллион АҚШ долларидан ортиқ тўғридан-тўғри Малайзия сармояси асосида 1000 Мвтгача қувватга эга шамол электр станциясини бунёд этиш масалаларини муҳокама қилди.

2020 йилнинг декабрь ойида томонлар ўртасида ушбу лойиҳани амалга оширишнинг техник-иқтисодий асосларини ўрганиш ишларини ташкил этиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди.

Музокаралар чоғида «Clipper Energy» компанияси асосчиси Моҳд Ҳалим Шоҳ юқорида қайд этилган инвестиция лойиҳаси доирасида компания томонидан амалга оширилаётган ишлар, жумладан, тегишли лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, асбоб-ускуналар етказиб берувчини танлаш ва бошқа жиҳатлар ҳақида маълумот берди.

Учрашув натижасида июль ойида «Clipper Energy» вакилларининг ҳамкорлик шартномасини имзолаш, лойиҳанинг аниқ манзилини аниқлаш ва компаниянинг Фарғона вилоятида офисини очиш учун Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net