Фарғона вилояти Туркия билан манфаатли ҳамкорликни кенгайтирмоқда

17.09.2020 14:11

ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жемалеттин Туней Фарғона вилоятига сафар қилди. Маҳаллий ҳокимият вакиллари билан ҳудудда амалга оширилиши мумкин бўлган қўшма лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Фарғона вилояти ҳокимлиги қабуллар уйида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳамда туркиялик вакиллар ўртасида бўлиб ўтган самимий мулоқотда ҳаётга татбиқ этилаётган ташаббуслар самараси ҳақида сўз юритилди.

Мулоқотда Фарғона билан Бурса вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётгани, Марғилон шаҳрида “Бурса Улудаг” университети филиали ташкил этилаётгани манфаатли шериклик алоқалари кенгайиб бораётганидан далолат.

Ўз навбатида, ТIKAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳаларга юксак ишонч билдирди.

Учрашувда соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, таълим муассасалари фаолиятини замонавий мезонлар асосида таъмирлаш бўйича лойиҳалар муҳокама қилинди.

Туризм, енгил саноат, чорвачилик тармоқларида ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net